Мухлисларимизга яхши таниш бўлган Илҳом Абдуқодиров “Навбаҳор” ёшлар жамоаси мураббийлар штабида иш бошлади. Футболчилик фаолияти давомида “Навбаҳор”, “Косонсой” каби жамоалар дарвозасини қўриқлаган Абдуқодиров эндиликда ёшлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритадиган бўлди. Ҳозирда жамоамиз ёшлари билан Дурбек Умаралиев, Мустафо Байрамов ва Шерзод Жўраевлар иш юритишаётганди. Абдуқодировни мураббийлар штабига қўшилиши дарвозабонларни маҳоратини оширишда қўл келиши шубҳасиз.
Ўзбекистон ёшлар биринчилигида юзага келган танаффус туфайли ёшларимиз қисқа муддатлик дам олишдан кейин айни пайтда машғулотларни давом эттиришмоқда. Футболчиларимиз оралиқда биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушишга улгуришди. Косонсойликлар билан ўтган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг кузатилганди. Ёшларимизнинг жавоб тўпига Хусан Ғаниев муаллифлик қилганди. Навбатдаги назорат ўйини 26 март куни биринчи лиганинг яна бир жамоаси “Норин”га қарши бўлиб ўтади.
Жамоасиз ёшлари сафидан ўрин олган Амир Эргашев, Аббос Ғуломов, Санжар Тошпўлатов ва Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиевлар биринчи лига аъзоси “Косонсой” жамоасига ижарага берилди. Ушбу футболчиларни ўйин амалиётига эга бўлишлари ва маҳоратларини оширишлари учун мураббийлар шундай қарорга келишганлигини қўшимча қилиш жоиз.