Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Матс Хуммельсга «Челси» қизиқиш билдирмоқда.
"Bild" тарқатган хабарга кўра, лондонликлар 27 ёшли футболчининг отаси Херманн Хуммельс билан музокараларни бошлаган. Газета маълумотига кўра «Боруссия» Хуммельсни 35 миллион евро эвазига сотишга тайёр.
Футболчининг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг 30 июнь куни якунига етади.
Хуммельс Германия чемпионатининг ушбу мавсумида 25та ўйинда майдонга тушган ҳамда 2та гол уриб, битта голга ассистентлик қилган.