Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Гуус Ҳиддинк жамоасига танлайдиган футболчилар борасида фикрини билдириб ўтди.
«Премьер-лига жуда мураккаб турнир, шу сабабдан мен Траоре, Лофтус-Чик ва Кенеди каби ёшларни камроқ майдонга тушираман. Уларга ҳозирча жамоанинг асосий футболчилари бўлиш ва ўйинда етакчилик қилишлари қийин.
19–20 ёш — бу юқори савия талаб қилиш учун жуда эрта муддат. Бу ёшдаги футболчилардан Лэмпард, Терри ва Дрогба каби футболчиларнинг клуб учун кўрсатган ҳаракатларини сўраш ярамайди. Улар жамоа ўйинига тўлиқ мослашиб олишлари керак, аммо ҳозирданоқ бу ёшлар ротация учун жуда фойдали футболчиларга айлана олишади», — дея таъкидлаган Ҳиддинк.