Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ўзбекистон Филиппинни кичик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Филиппин термасини қабул қилди ҳамда минимал ҳисобда мағлуб этди.

Ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ Ўзбекистон ҳисобни очиши шарт эди. Рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг Сергеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва унчалик муваффақиятли бўлмаган зарбани ижро этди. Неил Этериж зарбани қайтарди. Тўп эса жарима майдончаси чизиғи устида турган Сервер Жепаровга келиб тушди. Унинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Ана шу палладан бошлаб филиппинлик посбоннинг қаҳрамонлиги бошланиб кетди. Боз устига, ўйиннинг 10-дақиқасида Филиппин ҳужумчиси Портерия қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Терма жамоамиз бутун бўлим давомида устунликка эга бўлишди, аммо танаффусга 5 дақиқа қолганида уюштирилган ҳужумлар чинакамига хавфли бўлди. Тўхтахўжаев ўнг қанотдан иккита узатма берди. Жепаровнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Жамоамиз яхши комбинация орқали Денисовни чап қанотдан олдинга бошлади. Виталийнинг узатмасини Шомуродов яқин масофадан дарвоза томон бурди. Посбон тўпни юқорига кўтариб юборди.

Иккинчи бўлимда Ҳасанов ва Гейнрих тушганидан кейин жамоамизнинг ўйини янада жонланди. Айнан Александрнинг узатмасидан кейин Анзур Исмоилов тўп йўналишини ўзгартирди. Олис бурчакка бораётган тўпни Этериж қайтара олмади.

Голдан руҳланган ўзбекистонликлар ҳужум қилишда давом этишди. Аммо футболчиларимизнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Ўйиннинг 82-дақиқасида вакилларимиз 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олишмади. Аҳмедов футболчиларни алдаб жарима майдончаси кирди ва бўш турган Гейнрихга узатма берди. Сашанинг 7-8 метрдан йўллаган зарбаси устунга тегиб, унинг ўзига қайтди ва такрорий зарбани ҳимоячи қайтарди. Бу сафар тўп Сергеевга келиб тушди. Игорь 5 метрдан 7 мерли дарвоза қолиб, тўпни осмону фалакка равона қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Одил олис юқори бурчакка айланма зарба берди. Дарвозабон бу зарбани ҳам қайтарди.

Терма жамоамиз 80 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаб, Филиппинни кичик ҳисобда мағлуб этди ва гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олди.

ЖЧ-2018 САРАЛАШ БОСҚИЧИ
"Н" ГУРУҲИ, 9-ТУР
ЎЗБЕКИСТОН - ФИЛИППИН - 1:0
ГОЛ: Анзур Исмоилов (59)
Четлатиш: Хосе Портериа (10)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 8.Сервер Жепаров (Александр Гейнрих 57), 9.Одил Аҳмедов (С), 10.Сардор Рашидов (Марат Бикмаев 72), 11.Игорь Сергеев, 14.Жавоҳир Соҳибов, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов (Жасур Ҳасанов 52)
Филиппин: 1.Нейл Этериж, 4.Симоне Рота, 5.Жуан Гуирадо (С), 6.Луке Вудланд (Доминик дел Росарио 90+2), 7.Ян Рэмси (Кенширо Даниелс 64), 11.Сато Дайсуке, 12.Амани Агуиналдо, 18.Патрик Рейчелт (Деннис Вильянуэва 70), 20.Хавьер Патино, 21.Мартин Стеубле, 23.Хосе Портериа
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
24 март. Тошкент. "Бунёдкор". 34000 томошабин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:51, 24.03.2016.
Ўқилди: 6111 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7853]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3563]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3234]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2574]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2339]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2190]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2159]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2071]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2007]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.