Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Александр Алимпиевич:«Охиригача курашамиз»

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз майдонида яна очко йўқотди. Аввалги уй учрашувида мағлубиятга учраган «қалдирғочлар» бу сафар Эроннинг «Зоб-Оҳан» клуби билан нурсиз дурангга имзо чекишди. «Қалдирғочлар» ҳозирда 2 очко тўплаган ҳолда ўз гуруҳларида 3-ўринни эгаллаб туришибди. Ҳали кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этиш учун имконият бор. Бундан қай даражада фойдаланиш футболчилар ва мураббийларнинг ўзларига боғлиқ. Биз Тошкентдаги ўйиндан сўнг «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Александр Алимпиевичдан интервью олдик.

- Бугунги ўйинингларни қандай изоҳлайсиз? Фақат омадсизликми ёки бошқа сабаблари ҳам борми?

- Менимча, муваффақиятсизликнинг асосий сабаби - омаднинг етишмагани. Юзага келтирилган вазиятларнинг ҳеч бўлмаса биттасидан унумли фойдаланганимизда, ҳисоб бошқача кўриниш оларди. Инкор этмайман, биринчи бўлимда устунлик бироз рақибларимиз томонида бўлди. Жамоамиз иккинчи бўлимни шиддатли ҳужумлар билан бошлади. Айниқса, дастлабки 10 дақиқа мобайнида голга тортадиган бир нечта қулай вазиятлар юзага келтирилди.

- «Бунёдкор»нинг гуруҳдан чиқиш имкониятига қандай баҳо берасиз?

- Ҳар қандай вазиятда ҳам охиригача курашамиз. Бунинг учун меҳмонда «Зоб-Оҳан»ни мағлуб этишимиз шарт. Акс ҳолда, вазият янада мураккаблашади. Ҳаммаси ўз қўлимизда, ҳаракат қилсак, мақсадга эришамиз. Мана, «Локомотив» ҳам меҳмонда ғалаба қозониш мумкинлигини исботлади. Нима учун биз бу натижани такрорламаслигимиз керак? Тўғри, «Зоб-Оҳан» осонликча таслим бўлмайди, рақибларимиз бу ўйинга фақат ғалаба илинжида тушишади.

- «Зоб-Оҳан»дан шундай ўйин кутганмидинглар?

- Албатта, кутгандик. Рақиб иштирокидаги 2-3та учрашувни ўрганиб чиққандик. Уларнинг асосан прессингга таянган футбол намойиш этишлари, ҳимояда мустаҳкам ўйнашларини билардик. Агар тўп киритишни уддалаганимизда, уларнинг ўйин услуби ўзгариб кетарди. Аммо ана шу муҳим вазифани ижобий ҳал қилолмадик. Бизга тезкор гол етишмади.

- Иккинчи бўлимда Достон Ҳамдамов ва Элдор Шомуродовнинг майдонга туширилиши «Бунёдкор» ҳужумларини кескинлаштирди. Балки биринчи бўлимда уларнинг йўқлиги билингандир?

- Шундай деса ҳам бўлади. Ҳамдамов жароҳати сабаб бугунги ўйинда майдонга тушмаслиги керак эди. Лекин вазият тақозо қилгани учун иккинчи бўлимда уни ўйнатишди. Шунда ҳам Достон укол таъсирида тўп сурди. Шомуродов эса ўйинлар сонининг кўплигидан чарчаб қолганди. Иккала футболчи ҳам мавсум бошланмай туриб, жуда кўп учрашувларда майдонга тушишди. Оқибатда, чарчоқ аломатлари яққол кўзга ташланиб қолди. Улар жуда ёш. Бундай ёшда ҳам терма жамоада, ҳам клубда кетма-кет ўйинлар ўтказиш футболчини толиқтириб қўяди.

- Ўз навбатида, «Бунёдкор»га узоқдан бериладиган зарбалар ҳам етишмади...

- Тўғри айтасиз. Икки-учта зарба билан чекландик. Нега ундай бўлганини билмайман. Рақиб ҳимоя чизиғидаги зичлик бунга имкон бермади, деб ўйлайман. Шунингдек, «иккинчи қават»да ҳам яхши ўйнай олмадик. Қанотлардан жарима майдончасига узатилган тўпларга биринчи бўлиб меҳмонлар эгалик қилишди.    

- Жамоада «Ал-Наср»га қарши Саудияда кечган ўйиндаги шиддатни кўрмаяпмиз. Бунинг сабаби нимада?

- Ўша ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Ҳамма шунга ҳайрон.

- «Бунёдкор» сиз учун янги жамоа. Мослашиш жараёни қандай кетяпти?

- Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Лекин ҳали қийин вазиятдан бутунлай чиқиб кетганимча йўқ. Боз устига, янги жамоага ўтишим ОЧЛдаги қийин ва мураккаб ўйинларга тўғри келиб қолди. Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади. Жамоадошларим қўллаб-қувватлашяпти. Ўйиндан-ўйинга ҳолат ижобий томонга ўзгариб боради. Ўз ўрнида, «Бунёдкор»нинг ҳам бундай мушкул вазиятдан чиқиб кетишига ишонаман.

- Олий лигамизда иккита тур ўйинлари ортда қолди. Таассуротлар қандай?

- Чемпионатнинг кескин курашлар остида кечиши илк турларданоқ кўзга ташланиб қолди. Чемпионлик ва совринли ўринлар учун кураш кескин тус олиши кундек равшан. Жамоалар мавсумга яхши тайёргарлик кўришибди. Фақат ОЧЛда иштирок этаётган клубларимизга бироз қийин бўляпти. Ҳам олий лига ўйинлари, ҳам ОЧЛнинг гуруҳ босқичидаги учрашувлар, қолаверса, парвозлар, табиийки, футболчиларни чарчатиб қўяди. Агар стартдаги тўсиқдан муваффақиятли ўтиб олсак, ке-йинги баҳслар нисбатан осонроқ кечади. Таркибимизда ёш футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Уларга эса ҳали вақт керак. Жамоа раҳбарияти олдимизга ўзимиз иштирок этадиган барча турнирларда энг юқори мақсадларни қўйган. Ўйлайманки, бу вазифаларни бажариш қўлимиздан келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашамиз, айниқса, ОЧЛда. Олдиндан таслим бўлиш йўқ.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:32, 25.03.2016.
Ўқилди: 3259 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.