Менхенгладбахнинг «Боруссия» жамоаси яримҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Sky Germany нашри маълумотига кўра, «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер швейцариялик бу 23 ёшли футболчининг отаси ва бошқа вакиллари билан учрашган ҳамда лондонликлар жамоаси раҳбарияти Жаканинг трансфери учун 43 миллион евро сарфлашга тайёрлигини билдирган.
Швейцария терма жамоаси аъзоси ҳисобланадиган Жаканинг «Боруссия» билан шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Унга Англиянинг бошқа бир жамоаси "Манчестер Сити"дан ҳам жиддий қизиқиш бор. "Шаҳарликлар" ушбу ҳужумкор яримҳимоячи учун 50 млн евро беришга тайёрлиги маълум қилинган.
Бундан олдинроқ, Жака болалигидан буён Англияда тўп суришни орзу қилиши ҳақида айтганди.