Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” -0:1 (фотомақола)

Баҳо:
+ | -

Кеча жамоамиз Наманганда “Навбаҳор”га қарши майдонга тушиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни 69-дақиқада Отабек Зокиров киритди.

Қуйида ушбу ўйиндан тайёрланган фотомақола билан танишинг:

photo_2016-03-26_05-36-43

Ўйиндан олдин жамоамиз аъзолари эсдалик учун суратга тушишди.

photo_2016-03-26_05-41-49

Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар  ва ҳар икки жамоа сардорлари  – (Хайрулла Каримов ва Андрей Бакланов) ўйинни ким бошлаб беришига ойдинлик киритишмоқда. Бунда омад мезбонларга кулиб боқди.

photo_2016-03-26_05-41-35

photo_2016-03-26_05-37-09
Учрашув давомида мезбонлар мана шундай шиддати ҳужумларни кўплаб яратишди. Лекин уларнинг барча уринишлари бесамар якунланди.

photo_2016-03-26_05-37-50

18-дақиқада “Қўқон-1912” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Аммо Александр Пишур ўн бир метрли нуқтадан гол ура олмади. Андрей Бакланов украиналик футболчининг зарбасини қайтаришга эришди. Хайрулла Каримовга эътибор беринг. У жамоадошининг гол ура олмаслигини билганмикан?

photo_2016-03-26_05-39-45

Умуман олганда, жамоасини бир нечта муқаррар голлардан сақлаб қолган Бакланов “дарвозабон-ярим жамоа”  деган мақол нақадар тўғри эканлигини исботлади. Кейинги баҳсларда ҳам Андрейдан мана шундай ишончли ўйин кутиб қоламиз.

photo_2016-03-26_05-36-14

Муроджон Исмоиловнинг ўйинга танлаган тактикаси ўзини оқлади. Ришид Ғофуров эса ҳайрон. Унинг жамоаси Наманганда ҳали ғалаба қозона олгани йўқ.

photo_2016-03-26_05-37-22

Фурқат Ҳасанбоев  ўзининг ҳаракатлари билан ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

photo_2016-03-26_05-40-40

Абдуллоҳ Олимов ҳам ўзнинг фаоллиги билан ажралиб турди.

photo_2016-03-26_05-40-33

Наврўз Алимовга бу сафар ҳам гол уриш насиб этмади. Лекин мезбонлар ҳимоячиларини доим таҳликада ушлаб турди.

photo_2016-03-26_05-40-07

Баҳодир Акрамов икки рақиб қуршовида.

photo_2016-03-26_05-40-13

“Навбаҳор” сардори Хайрулла Каримов ўйин давомида шерикларига кўрсатма бериб турди. Лекин бундан ҳеч қандай наф чиқмади.

photo_2016-03-26_05-40-46

Отабек Зокиров тўп билан.

photo_2016-03-26_05-38-42

Ёш футболчимизни мана шундай тарзда кутиб олишди. Аммо у барибир ўз сўзини айтди.

photo_2016-03-26_05-41-03

Мана шу жарима тўпидан кейин ҳисоб очилди. Отабек Зокировнинг қойилмақом зарбаси олдидан мезбонлар посбони ожиз қолди.

photo_2016-03-26_05-37-41

photo_2016-03-26_05-37-33

Гол завқи барибир бошқача бўлади.

photo_2016-03-26_05-41-27

Кореялик легионер Чойнинг майдонга тушишини наманганлик мухлислар олқишлар билан кутиб олишди.

photo_2016-03-26_05-38-00

Чой майдонга тушгач, “Навбаҳор”нинг барча стандарт вазиятларини бажариш унинг зиммасига тушди.

photo_2016-03-26_05-38-07

Ўзимизнинг ёш футболчиларимиз кореялик ўйинчига умуман имконият қолдиришмади.

photo_2016-03-26_05-39-52

photo_2016-03-26_05-39-59

photo_2016-03-26_05-38-32

Шу куни Наманганга ташриф буюрган қўқонлик футбол мухлислари уйларига хурсанд ҳолда қайтиб келишди. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари футболчиларимизга қўшимча куч ато этгани шубҳасиз. Биз сизлар билан фахрланамиз.

photo_2016-03-26_05-37-02

Таблодаги мана шу ҳисоб наманганлик футбол ишқибозларининг кўнглини хира қилгани аниқ.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:53, 26.03.2016.
Ўқилди: 3578 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик