Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско жамоадан кетмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
- Менинг “Реал” билан яна икки йиллик шартномам бор. Шундай экан мен Мадридда қоламан. Қолаверса, бирор клуб ҳақида ўйламаяпман, - дейди испаниялик ҳавбек.
Эслатиб ўтамиз, Искога Туриннинг “Ювентус” клуби жиддий тарзда қизиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.