Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Қуръа ва саватчалар

Баҳо:
+ | -

ОФК ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 қўшма саралашининг 3-босқичига қуръа ташлаш маросими 12 апрель куни ўтказилишини эълон қилди. Унда 12та терма жамоа олтитадан 2та гуруҳга ажратилади. Қуръа жараёнида эса жамоалар 6та саватчага ажратилишади. Саватчага ажратишда ФИФАнинг 7 апрель куни эълон қилинадиган рейтинг жадвали асос қилиб олинади. Агар март ойи рейтинг жадвали бўйича термаларни саватчаларга ажратилса, бизда тахминан қуйидагича ҳолат юзага келади.

1-саватча: Эрон, Япония

2-саватча: Ж.Корея, С.Арабистони

3-саватча: БАА, Австралия

4-саватча: Ўзбекистон, Қатар

5-саватча: Иордания, Ироқ

6-саватча: КХДР, Таиланд, Сурия, Уммон... (қайси жамоалар кейинги босқичга чиқишига қараб)

Кўриб тургагингиздек, вазият ўзгармаса, Ўзбекистон терма жамоаси қуръа жараёнида 4-саватчада бўлади. Бу эса бироз ноқулай. Боиси, жамоамизга гуруҳда Осиёнинг энг кучли 3та жамоаси аниқ тушади. Агар юқорироқ саватчалардан ўрин эгаллайдиган бўлсак, биз билан бир саватдан ўрин олган кучли жамоа билан бир гуруҳга тушмаслигимиз аниқ бўлади.

Лекин олдинда иккита ўйин бор ва бу ўйинлар натижаси ФИФА рейтингига таъсир кўрсатиши мумкин. Буни ҳам кўриб чиқамиз. Аввало Ўзбекистон терма жамоаси Филиппин ва Баҳрайнни мағлуб этиши шарт ва шунда ФИФА рейтингида ўз очколарини 549тага етказади. Март ойи рейтингида 484 очкога эга бўлиб турганимизни инобатга олсак, очколаримиз сонини бирданига 65 баллга ошириб олиш имкониятига эгамиз.

ФИФА расмий сайтида (FIFA.com) махсус бўлим яратилган бўлиб, унда терма жамоаларнинг навбатдаги ўйинлар натижаларини киритиш орқали, жамоанинг кейинги жадвалда қанча очко тўплаши мумкинлигини билиш мумкин. Қуръада биринчи саватча бўлиши кутилаётган Эрон терма жамоаси апрель ойидаги рейтингда ҳам Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлади. Япония эса ўз майдонида Сурияга ютқазиб қўймаса, терма жамоамиздан пастга тушиб кетмайди. Ж.Корея Таиланд билан ўртоқлик ва Ливанга қарши саралаш ўйинида 1 очкодан кўп очко жамғара олмасагина, ФИФА жадвалида Ўзбекистондан пастга тушиб кетиши мумкин экан. Аммо тан олиш керак, бунинг эҳтимоли жуда паст.

— Саудия Арабистони терма жамоаси гуруҳ босқичида БААга ютқазиб қўйса, навбатдаги ФИФА рейтингида терма жамоамиздан пастда бўлади. Саудияликлар бу ўйинда дуранг ўйнасалар ҳам, биздан юқорида бўладилар.

— БАА аввало гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб олиши керак. Жамоа Саудия Арабистонига ютқазиб қўйса, гуруҳдан чиқа олмайди. Дуранг натижа эса Амирлик термасининг тақдирини сўроқ остида қолдиради. Жамоа дуранг орқали 3-бос-қичга чиққан тақдирда ҳам ФИФА рейтингида Ўзбекистондан пастда бўлади. Демак, кейинги рейтингда Ўзбекистон ё Саудия Арабистонидан, ёки БААдан аниқ юқорида бўлади.

— Австралия ўз майдонида бўлиб ўтадиган Тожикистон ва Иорданияга қарши ўйинларнинг бирортасида очко йўқотса, рейтингда терма жамоамиздан пастга тушиб кетади.

ХУЛОСА

Ўзбекистон терма жамоаси Филиппин ва Баҳрайн терма жамоаларини мағлуб этса, ФИФА томонидан 7 апрель куни эълон қилинадиган рейтингда Осиёнинг 5 ёки 6-жамоасига айланади. Бу эса термамизнинг 3-босқичга қуръа ташлаш жараёнида 3-саватчада бўлишини англатади. Бу саватчада биз билан бирга қайси жамоа бўлишини ҳозирдан тахмин қилиш қийин. Боиси, вариантлар кўп. Бу ҳақда эса газетамизнинг кейинги сонида аниқ маълумот бериб ўтамиз.

 

Гуруҳларда 2-ўринни эгаллаб турган

терма жамоалар рейтинги:

Т|р.  Гуруҳ  Жамоа        Ў      Ю    Д    М     Т-Н      О

 

1.     «E»     Сурия         5      4     0     1      14-6     12

2.     «B»     Иордания    5      3     1     1      8-2       10

3.     «H»     Ўзбекистон        4     3     0      1          14-6          9

4.     «F»      Ироқ           4      2     2     0      10-4     8

5.     «C»     Гонконг       5      2     2     1      5-3       8

6.     «A»     БАА            4      2     1     1      13-3     7

7.     «G»     Қувайт        5      2     1     2      10-4     7

8.         «D»      Уммон  4          1          2          1          5-4       5

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:34, 26.03.2016.
Ўқилди: 6319 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мареска "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади [2845]

От изини той босар: ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи! [2732]

«Умид қиламизки, улар бу воқеадан сабоқ чиқаришди». Хитой медиакорпорацияси Мбаппенинг узр сўрашига жавоб берди [2250]

Каннаваронинг укаси Ўзбекистон МТЖ сабаб Италия клуби билан шартнома имзолай олмади — ОАВ [2105]

Насри: «Месси менинг рейтингимдаги энг яхши ўнликка кирмайди» [1941]

«Олтин тўп» соҳиби Ҳарри Кейн 24 миллион евролик қаср қурмоқда. Ҳатто Роналдуда ҳам бундай ҳашамат йўқ! [1750]

Ямал бир ҳафта давомида Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритишини ҳис қилган [1691]

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг Кэррик бўйича қароридан ҳайратда [1558]

Мбаппе сабаб Ла Лига Хитой билан шартномадан 400 млн евро йўқотиши мумкин [1547]

"Барселона" 100 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчига қизиқмоқда [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик