Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Бунёдкор": Ўзбекистон кубоги-2016 сари одимни “Жар”дан бошлаймиз. ВИДЕО

Баҳо:
+ | -

26 март, шанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мамлакат кубоги 1/8 финали доирасидаги илк учрашувини ўтказади.

Мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиблари олий лиганинг янги вакили – “Обод” клуби билан куч синашишади.

Шанба оқшомига белгиланган “Обод” – “Бунёдкор” учрашуви “Жар” стадионида соат 16:00да бошланади. Стадионга кириш бепул.

ЎзПФЛ учрашувни бошқариб бориш учун қуйидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлади: Н.Косимов (Қарши), В.Лушин (Гулистон), С.Ҳакимов (Самарқанд), А.Шукуруллаев (Тошкент). Учрашув назоратчиси: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Бу икки жамоа бунгача ҳам кубок баҳслари доирасида икки бор тўқнаш келишган. Ўтган йилги турнирнинг айнан шу босқичи доирасида кечган қарама-қаршиликларда “Бунёдкор” икки учрашув натижасига кўра чорак финалга йўлланма олганди (1:0 ва 1:1). “Қалдирғочлар”нинг ҳар иккала голига босниялик легионер Самир Бекрич муаллифлик қилганди.

Эътиборингизга “Бунёдкор” ва “Обод” жамоалари ўртасида кечган аввалги учрашувлар видеошарҳини ҳавола қиламиз.

 

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:50, 26.03.2016.
Ўқилди: 4458 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик