«Барселона» ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара Бразилия олимпия терма жамоаси сафида ЖАРга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди (3:1).
23 ёшли футболчи тиззасини операция қилдирганидан кейин сентябрь ойидан бери илк марта майдонга чиқди. Рафинья 60-дақиқада захирадан майдонга тушди ва битта голга ассистентлик қилди.
Ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг ушбу мавсумида «Барселона» сафида 3та ўйинда майдонга тушган.