Кириш Регистрация
31/10 00:45 Аталанта 2-0 Монца
31/10 00:45 Ювентус 2-2 Парма
31/10 18:15 Пахтакор 3-1 Андижон
31/10 22:30 Женоа 0-1 Фиорентина
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив - Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна - Сурхон
02/11 01:00 Алавес - Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас

Чирчиқдан яна Жепаровлар чиқадими?

Баҳо:
+ | -

Чирчиқ шаҳри ўзбек футболига кўплаб ўйинчиларни етказиб берган ва улар орасида Сервер Жепаров ўзгача ўрин тутади. У яқингача Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори эди, ҳозирда ҳам унинг шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Аммо Чирчиқда бугун катта футбол қолмаган. Бир вақтлардаги «Кимёгар»дан эса фақат ном қолган, холос.

Шерзод Жалолов «Кимёгар» футбол мактабидан етишиб чиққан. У ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ҳам тўп сурди, олий лигада иштирок этди. Аммо оғир жароҳат туфайли жуда эрта - 20 ёшидаёқ катта футбол билан хайрлашишга мажбур бўлди. Ҳозир у Чирчиқдаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийлик қилади. Бир вақтлари бу шаҳарнинг ўз жамоаси бор эди - «Кимёгар». Ўзбекистон чемпионати энди ташкил этилган йилларда олий лигада, кейинчалик эса қуйи дивизионда иштирок этди. Аммо ўша даврлар энди тарихда қолган. Мана 7 йилдирки, Чирчиқдаги стадион ҳувиллаб ётади, мухлислар илгаригидек бу ерда тўпланмайдилар.

Ўтган ҳафта мана шу сокинлик бироз бузилгандек бўлди. «Кимёгар» жамоаси иккинчи лигада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди ва вилоят кубогида Бекободнинг «Мустақиллик» жамоасига қарши майдонга тушди. Аммо чирчиқлик мухлисларнинг хурсанд бўлишларига ҳали эрта. Боиси, гап шунчаки бир ҳаваскорлар жамоаси ҳақида кетмоқда, холос. Шерзод Жалолов ўзи БЎСМда тарбиялаб, вояга етказган ёшлардан бир жамоа тузди ва иккинчи лигада рўйхатдан ўтди. Аммо ҳозирча унинг жамоаси учун муаммолар энди бошланмоқда. Мураббий билан суҳбатлашганимизда унинг юзида хурсандчиликдан кўра ташвиш аломатлари кўпроқ эди. Хўш, бу ташвишнинг сабаби нимада? Жалоловнинг ўзи бу ҳақда шундай дейди:

- Бу йигитларни болалигидан буён ўзим шуғуллантириб келаман. Кўпчилиги 1998-1999 йилда туғилган футболчилар. Ораларида 19-20 ёшлилари ҳам бор. Улар БЎСМ ёшидан ўтиб қолгач ҳам тарқалиб кетишмади ва қўл остимда шуғулланиб келишяпти. Бориб кўрикдан ўтай деса, шаҳримизда бирорта жамоа ҳам йўқ. Баъзан кўриб ачиниб кетаман. Шу сабабли бу йил иккинчи лигада иштирок этувчи жамоа ташкил этишга қарор қилдик. Бироқ бу ташаббусимиз қанчалик самара келтиради, ҳозирча билмайман. Чунки мусобақада иштирок этишнинг ўзи бўлмайди, ён-атрофда эса ёрдам берадиган бирор кимса кўринмаяпти...

Жалоловнинг куюнганича бор. У ҳали ўзи футбол ўйнайдиган ёшда, аммо тақдир экан, оёғи синиб, мураббийлик ишига ўтишига тўғри келди. Аммо бу ишда осон бўлади, деб ким айтди? Мана, ўзи югуриб-елиб янги жамоа ташкил қилди. Бироқ бу жамоанинг келажаги ёрқин бўлишига ишонч жуда кам. Сабаби оддий футболчилар сафар ўйини у ёқда турсин, ўз майдонида ўтадиган баҳс учун ҳам пул тўлагач, қандай келажак ҳақида гап бўлиши мумкин?

- Жамоа ташкил этишга этдик-ку, аммо ҳозир анча қийин аҳволга тушиб қолдик. Чунки иккинчи лигада иштирок этишнинг ўзи бўлмайди. Сафар ўйинларига бориш анча харажат талаб қилади, ҳозирча бир марта четда ўйнадик ва футболчилар йўлкира ва бошқа тўловларга ўз чўнтакларидан сарфладилар. Бироқ бу ҳам муаммонинг ҳаммаси эмас. Биз нафақат сафар, балки ўз майдонимизда ўтадиган ўйинлар учун ҳам пул тўлашимиз керак. Бугун мана, иккинчи лига кубоги учун жавоб ўйинида Бекободнинг «Мустақиллик» жамоасига қарши ўйнадик. Бу баҳс учун ҳакамларга 160 минг сўм, майдонга эса 50 минг сўм тўлашимиз керак. Бу харажатларни ҳам ўзимиз йиғамиз, - дейди Шерзод Жалолов муаммога тўхталаркан.

Бу - «Кимёгар»ни қайта тикламоқчи бўлаётганлар дуч келган муаммолар айсбергининг бир учи, холос. Дарвоқе, янги жамоа ҳам «Кимёгар» деб аталади ва ёш мураббий ўз тарбияланувчилари билан ташкил этишга уринаётган клуб ҳали иккинчи лигада иштирок этиш учун бадал пули тўлаши лозим. Хўш, 6 500 000 сўмдан иборат мана шу бадал пули ҳам мураббий ва футболчилар чўнтагидан чиқадими?

- Буниси энди алоҳида муаммо. Шу ҳақда ўйлайвериб, ўйимга ета олмаяпман. Аввалига ишни бошлаб олсак бас, ёрдам берадиганлар топилади, деб ўйлагандик. Аммо энди умидлар аста-секин сўняпти. Айрим ташкилотлардан ёрдам сўраб кўрдик, натижа бўлмади. Қаерга бормайлик, бизга кўмаклашишни исташмаяпти. Афтидан, шаҳримизга футбол керакмас, шекилли. Бадал пули озроқ бўлганида, балки уни ҳам ўзимиз тўлаб юборган бўлармидик. Тунов куни хомчўт қилиб кўрдик, 2 миллион сўмдан ортиғига қурбимиз етмас экан. Бу ёғига нима қилишга ҳам ҳайрон бўлиб турибмиз, - дейди Жалолов.

Хуллас, шундай гаплар. Чирчиқда анчадан буён катта футбол йўқ. Ташкил этишга бўлган уринишлар эса, бу аҳвол. Шаҳар аҳли футболни яхши кўради. Мана шу ёш болакайлар иштирокидаги ўйинга ҳам анча-мунча томошабин келди. Ҳеч қандай рекламасиз, афишасиз шунча одам йиғилибдими, демак Чирчиққа футбол керак. Аммо бундай муаммолар тўридан эсон-омон қутилиб олиш Шерзод Жалолов қўл остидаги жамоанинг қўлидан келадими, бунисини энди вақт кўрсатади. Ҳозирча футболчилар маоши ёки либос ҳақида ҳеч қандай гап бўлмаяпти. Бор муаммо - бадал пули, майдон ва сафар харажатларига қаратилган, холос. Ким билади дейсиз, ҳеч бўлмаганда шу масалада кичик ёрдам берилган тақдирда, Чирчиқ ҳам яқин йиллар ичида катта футбол нафаси билан яшашни бошлар. Ўшанда балки янги Жепаровлар етишиб чиқар. Аммо ҳозирча бу бир орзу холос. Катта ҳам эмас, оламшумул ҳам эмас, кичиккина орзу. Бироқ шу орзунинг ҳам ушалиши даргумон.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:21, 28.03.2016.
Ўқилди: 4529 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.