Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -
Хитойнинг Куинан шаҳрида бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида яна бир боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ҳам дастлабки босқичда зафар қучди.    Қирғизистон вакили Турат Османовга қарши рингга чиққан Ҳасанбой рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва жангни ўз фойдасига ҳал этиб, чорак финалга чиқди.    Эртага ўтказиладиган чорак финал жангида Ҳасанбой Дўсматов индонезиялик Квангу Корнелис билан баҳс юритади. Индонезиялик боксчи дастлабки босқчида иорданиялик чарм қўлқоп устасини мағлуб этди.    Шу тариқа, бугун рингга кўтарилиши белгиланган 4 нафар боксчимиздан ҳозирча уч нафари рингга кўтарилдилар ва ҳар уччала боксчимиз ҳам дастлабки босқичда муваффақиятга эришдилар.    Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматовга қадар терма жамоамиз аъзоларидан Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Элшод Расулов (-81 кг) рақиблари устидан ғалаба қозонишган эди.    Бироздан сўнг Шаҳрам Гиясов (-69 кг) ҳам рингга кўтарилади. Япониялик Рюжи Сато билан кечадиган жангда Шаҳрам Гиясовга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:12, 28.03.2016.
Ўқилди: 3234 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик