«Лестер» клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди Германияга қарши (3:2) ўртоқлик ўйинида голлардан бирини киритиб, жамоасининг иродали ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Ўйиндан сўнг эса унинг телефонига кўплаб хабарлар келди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Афсуски, менинг телефоним "ўлди" ва шу сабабли ҳеч кимга жавоб қайтара олмадим. Телефонимга жуда кўп хабар келгани учун ҳам у ўчиб қолган», – дейди Жейми Варди.
29 ёшли футболчи сўнгги 31 йил ичида «Лестер» клубининг Англия термаси сафида гол киритиган биринчи футболчиси бўлди. Бундан аввал, 1985 йилда, «Лестер» таркибида тўп сурган Гари Линекер Англия терма жамоаси сафида гол киритган эди.