Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

“Металлург” – “Шўртан”. Превью

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионатининг 3-турида “Металлург” ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади. Айтиш мумкинки, Олий лига жамоалари орасида “Шўртан” “Металлург” учун энг қулай рақиблардан бири саналиб келинган.

Буни мазкур жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлари статистикасида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Бу жамоалар олий лига мусобақаларида ўзаро жами 20 та ўйин ўтказишган. Шулардан 15 тасида бекободликлар ғолиб чиқишган бўлса фақатгина 2 та ўйинда “Шўртан”нинг қўли баланд келган. Яна 3 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати “Металлург” фойдасига, 41:18 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Металлург” 51 очкони, “Шўртан” эса 9 очкони қўлга киритган.

“Металлург”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0. “Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:1.

Ўтган мавсум Ғузорда ўтган ўйинда “Металлург” йирик ғалабага эришганди. Шаҳзодбек Нурматов, Аюбхон Нўъмонов ва Дилмурод Каримовнинг голлари “Шўртан”нинг йирик мағлубиятини таъминлаганди – 3:0. Бекободда, мавсумнинг охирги турида ҳам Шаҳзодбек Нурматов томонидан киритилган ягона гол ўйинда “Металлург”га ғалаба келтирган.

Яна битта факт: “Металлург” ўз майдонида бу рақибни 9 марта мағлуб этган. Фақатгина бир бор (2011 йил) “Шўртан” Бекободдан дуранг билан қайтган. Сўнгги учта ўйинда “Металлург” ўз уйида гол ўтказмаган.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:

20.11.2015: «Металлург» - «Шўртан» 1:0
02.03.2013: «Металлург» - «Шўртан» 1:0
19.10.2012: «Металлург» - «Шўртан» 4:0
15.10.2011: «Металлург» - «Шўртан» 1:1
29.05.2010: «Металлург» - «Шўртан» 2:1

Энди рақиб ҳақида: Шўртан футбол клуби

1986 йилда ташкил этилган. 1995 йилдан биринчи лигада, 2005 йилдан бошлаб эса олий лига мусобақаларида қатнашиб келмоқда. Жамоа 2009-2012 йиллар оралиғида чемпионатда энг муваффақиятли қатнашиб, икки марта 7-ўрин, бир марта 4-ўрин ва бир марта 5-ўринни эгаллаган. 2013 йили олий лигани тарк этган ғузорликлар бир мавсум қуйи лигада ўйнади ва 2015 йилдан яна кучлилар сафига қайтди. Ўтган мавсум “Шўртан” 30 та ўйинда 33 очко жамғариб, 11-ўринни эгаллади. Мазкур жамоада турли йилларда Шамиль Толипов, Рауф Инелеев, Тачмурод Агамуродов, Баҳром Ҳакимов, Усмон Тошев, Эдгар Гесс сингари мутахассислар бош мураббий бўлиб ишлашган. Айни пайтда жамоа рули Қашқадарё вилояти футболи тарбияланувчиси Зоир Тўрақулов қўлида.

“Шўртан” олий лига баҳсларида 252 та ўйин ўтказган. Шуларнинг 81 тасида ғузорликлар ғалаба қозонишган. 40 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган бўлса, 131 та учрашувда “Шўртан” мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 281:408.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 07:23, 29.03.2016.
Ўқилди: 3852 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.