Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу борада хавбекнинг агенти Дмитрий Селюк хабар бермоқда.
Агентнинг маълум қилишича, мижози бошқа клуб билан музокараларни бошлаган. У “Манчестер Сити”дан янги шартнома борасида таклиф олмагач, шундай қарорга келганини айтиб ўтмоқда.
"Бугун биз бошқа клуб билан музокараларни бошладик. Чунки “Манчестер Сити” Яяга янги шартнома борасида ҳеч қандай таклиф билан чиқмади. Мижозим жамоаси учун қўлидан келганича ҳаракат қилди. Аммо клуб у билан шартномани узайтириш борасида мурожаат қилмади ва Турега нисбатан ҳурматсизлик қилмоқда", - дейди агент.