Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

“Қўқон-1912” – “Андижон” превью

Баҳо:
+ | -

Жамоамиз шанба куни навбатдаги водий дербисида майдонга тушади. Муроджон Исмоилов шогирдларининг бу галги рақиби – “Андижон” жамоаси бўлади. Мазкур учрашувга доир маълумотлар билан танишинг.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лига доирасида 20 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 9 тасида андижонликларнинг қўли баланд келган. Олтита баҳсда вакилларимиз ғалаба нашидасини суришган. Бешта ўйин дуранг натижа билан якун топган. Тўплар нисбати – 41-31, андижонликлар фойдасига. Ўзаро ўйинларда жамоамиз 23 очкони қўлга киритган. Андижонликларнинг бу борадаги кўрсаткичи – 32 очкога тенг.

Ўтган йили  Қўқондаги баҳсда ҳисоб очилмаган бўлса, Андижондаги учрашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ҳар иккала гол Отабек Ҳайдаров ҳисобига ёзилган.

 

Эски танишлар учрашуви

Водий дербиси мақомини олган мазкур учрашувининг эътиборга молик яна бир жиҳати шундаки,  шанба куни эски танишлар яна бир бор учрашадилар. Бу гал рақиб сифатида. Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган тажрибали мутахассис Сергей Ковшов ўтган йили “Андижон” жамоасини бошқарганди. Энди эса собиқ жамоасига қарши кураш олиб боради. Шунингдек, жамоамиз етакчиларидан бири Абдуллох Олимов ҳам “Андижон” сафида тўп сурган.

Ўз навбатида “Андижон”да ишлаётган мураббийларнинг аксарияти Қўқон футбол мактаби тарбияланувчилари саналишади. Хусусан, “Бургутлар” устози Бахтиёр Ашурматов катта футболдаги илк қадамларини “Темирйўлчи” (ҳозирги “Қўқон-1912”) жамоаси қўйган.

Ҳимоячи Иброҳим Раҳимов ҳам фаолиятини Қўқонда бошлаган.

 

Йўқотишлар

Жамоамиз навбатдаги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Таркибда иккита йўқотиш бор. Алишер Зиявуддинов ва Нодир Қўзибоевлар жароҳат олганликлари сабабли машғулотларда иштирок эта олишмаяпти.

 

Сўнгги учрашувлар

Айни дамда футболчиларимизнинг кайфияти аъло даражада. Умуман олганда, жамоамиз мавсумни яхши бошлади. Шу кунга қадар ўтказилган тўртта расмий ўйинларнинг (чемпионат иккита, кубок иккита) учтасида ғалабага эришилди.

 

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:

11.04.2015

Қўқон – 1912  – Андижон – 0:0

29.06.2003

Қўқон – 1912 – Андижон – 2:1

30.03.2002

Қўқон – 1912  – Андижон – 1:1

11.04.2000

Темирйўлчи  – Андижон – 1:1

23.05.1999

Темирйулчи – Андижон – 5:1

 

Учрашув ҳакамлари

2 апрель санасида бўлиб ўтадиган баҳс Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамларга ишониб топширилди. Учрашув назоратчиси Ғайрат Каримов. ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Олий лига

3-тур

2 апрель (шанба)

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон)

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), И. Гармашов (Тошкент)

Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Айтганча, ўтган йили Андижондаги “Соғлом авлод” ўингоҳида бўлиб ўтган “Андижон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинни айнан шу ҳакам бошқариб борганди. Ўйинда вакилларимиз ғалаба қозонишган.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:35, 31.03.2016.
Ўқилди: 2283 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.