Бугун, 31 март куни «Бунёдкор» — «Машъал» жамоалари ўртасидаги ўйин билан футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 3-тури старт олади. Кеча, 30 март куни ҳар икки клубнинг ёшлар жамоаси ўзаро майдонга тушди, деб ёзади «Бунёдкор» клубининг расмий сайти.
«Машъал» ёшларига қарши ўйинда мезбонлар дарвозасини ҳимоя қилган Павел Бугало бу вақтда 42 ёш-у 220 кунлик эди. Маълумот ўрнида, Павел Бугало футболчилик фаолиятини 1991 йилда бошлаган бўлса, 30 март куни «Машъал» ёшлари сафида фақат битта ўйинчи — дарвозабон Ботир Носировдан бошқа барча футболчилар 1991 йилдан кейин туғилган йигитлар эди.
«Бунёдкор» ёшларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда Забиҳилло Ўринбоев дубл қайд этди. Ҳужумчи айнан 30 март куни ўзининг йигирма биринчи баҳорини нишонлаётганди. Туғилган кун эгасининг икки голига муборакликлардан Марадона Сафаров бир марта жавоб қайтарди.
Ўзбекистон Ёшлар Лигаси
3-тур учрашуви
30 март, чоршанба
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев, 14 (1:0). Марадона Сафаров, 45-пен (1:1). Забиҳилло Ўринбоев, 45+1 (2:1).