Кириш Регистрация

Александр Хомяков: «Дуранг учун ўйнадик ва унга эришдик»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор"га қарши учрашувдан сўнг (0:0), "Машъал" устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Асосий вазифамиз мағлубиятга учрамаслик эди. Учрашув томошабоп бўлди дея олмайман. Мақсадимизга эришганимиздан хурсандман. Аввалги ўйинларга келадиган бўлсак, доимо биринчи бўлиб ҳисобни очдик, аммо учрашувларни қониқарли ҳисобда якунлай олмадик. Бунга жавоб бериш қийин. Дуранг учун ўйнадик ва унга эришдик.

Шаҳбознинг учрашувдаги вазифаси бутун майдон бўйлаб югуриш эмас. Тўғри, у оптимал формада эмасдир. Шу туфайли унга тўпни сақлаш ва уни жамоадошига ошириш ҳамда стандартлардан унумли фойдаланиш вазифасини берган эдик.

Футболчиларни захира ёки асосий таркиб ўйинчиси деб ажратмайман. Ким баҳсга тайёр бўлса, уша майдонга тушади", - дейди Александр Хомяков.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 20:54, 31.03.2016.
Ўқилди: 2995 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик