Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Боксчиларимиз учинчи олтин медални ҳам қўлга киритдилар

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Куинан шаҳри (Хитой)да бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида финал жанглари қизғин давом этмоқда.

Бугун ҳал қилувчи баҳсларда рингга кўтариладиган тўрт нафар боксчимиздан уч нафари финал жангларини ғалаба билан якунладилар.

Бироз аввал Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ва Шаҳобиддин Зоировни (-52 кг) ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллаганликлари ҳақида хабар берган эдик.

Хитойдан олинган навбатдаги ҳушхабарга кўра, оғирлик вазни 69 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Шахрам Гиясов ҳам финалда таиландлик боксчини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлган.

Бугун бўлиб ўтадиган финал баҳсларида, шунингдек, Элшод Расулов (-81 кг) қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетов билан куч синашади.

2 апрель куни ўтказиладиган финал жангларида Ёдгорой Мирзаева (-51 кг) хитойлик Канкан Рен билан, Рустам Тўлаганов (-91 кг) хитойлик Фенгкай Ю билан ва ниҳоят Баҳодир Жалолов (+91 кг) қозоғистонлик Иван Дичко билан баҳс юритади.

Мамлакатимиз чарм қўлқоп усталарига ҳал қилувчи финал жангларида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:52, 01.04.2016.
Ўқилди: 4535 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик