Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

“Қўқон-1912": Кичик дербида кичик ғалаба

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси

3-тур

“Қўқон-1912” – “Андижон” 1:0 (1:0)

Ҳакамлар: Игорь Гормашов, Рустам Толибжонов, Хуршид Мелиқўзиев, Қаҳрамон Собиров.

Гол: Аслиддин Соипов – 26.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Аслиддин Соипов, 6. Достон Мелиқўзиев, 8. Аброр Раҳмонов, 10. Иқбол Маликжонов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 22. Ориф Мамажонов, 27. Исмоил Охунжонов, 49. Ойбек Рустамов, 91. Жалил Кимсанов.

Захира: 1. Руслан Матниязов, 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 17. Ҳасан Солиев, 18. Азизхон Ибрагимов, 19. Иброҳим Мухторов, 23. Сардор Исақов, 26. Бахтиёр Абдубаннонов.

“Андижон”: 32. Баракатулло Исроилов, 3. Артур Маматказин, 4. Дилмурод Маҳмудов, 8. Бахтиёр Қосимов, 11. Абдумалик Абдуллаев, 14. Аброр Комилов, 17. Темур Васильев, 18. Бобур Уришев, 28. Фаррух Мирзаев, 33. Жаҳонгир Мақсудов,  55. Аҳрор Ўктамов.

Захира: 34. Нодир Ашурматов, 7. Шохрух Эргашев, 20. Элдор Жонибеков, 45. Алишер Абдувоҳидов, 67. Шояд Муллажонов, 70. Рўзибой Абдуғаффоров.

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

 

Учрашув вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Ғалаба илинжида майдонга тушган ўринбосарларимиз илк дақиқаларданоқ рақиб дарвозаси олида хавфли вазиятларни ярата бошлашди. Аммо бу уринишлар бесамар якунланаверди.

20-дақиқада эса меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Абдумалик Абдуллаев деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

26-дақиқа мезбонлар учун омад келтирди. Бурчакдан оширилган тўпни Аслиддин Соипов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Голдан кейин меҳмонлар ҳужумга зўр беришди. 34-дақиқада Абдуллаев рақиб дарвозасини ишғол этганди. Бироқ, ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади.

41-дақиқада  Достон Мелиқўзиев ҳисобни ошириши мумкин эди. Аммо унинг берган зарбасига андижонликлар посбони тўғаноқ бўлди. Такрорий зарба эса ноаниқ кўриниш олди.

Танаффусга жамоалар шу ҳисоб билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаоллик билан бошлашди.  Андижонликлар эса баъзида хавфли қарши ҳужумларни ташкил этиб туришди. Лекин уларнинг уринишлари самара келтирмади.

75-дақиқада Азизхон Ибрагимов жарима майдончаси ичида тўпни тўхтата олмади. Акс ҳолда…

78-дақиқа.  Жарима майдончаси ичида Достон Мелиқўзиев теккан тўп дарвоза тўпига кириб кетишига сал қолди. Тўп турнинг ташқи томонига бориб тегди.

Ўйин якунланишига тўрт дақиқа қолганида меҳмонлар ўйинчиси Рўзибой Абдуғаффоров  тўрт дақиқа ичида ҳакам томонидан икки марта огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, Муҳиддин Абдувалиев шогирдлари Қўқондаги иккинчи баҳсда ҳам ғалабага эришиб, очколари сонини олтига етказиб олишди.

Ўринбосарларимизнинг навбатдаги ўйини 8 апрель куни Қўқон шаҳридаги “Марказий”  ўйингоҳда “Бухоро”га қарши бўлиб ўтади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:19, 02.04.2016.
Ўқилди: 2427 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.