Манчестер дербиси натижаси Пеп Гвардиоланинг Англиядаги дебютида Чемпионлар Лигаси кафолатланмаслигини кўрсатди. Умуман, кучли тўртликка даъвогарлар ҳақида аниқ фикр билдириш мураккаблик туғдирмоқда. «Бизда яна 27 очко тўплаш имконияти бор. Агар хатоларга йўл қўймай, шу вазифани амалга оширсак, мавсумни жадвалнинг 4-ўрнида якунлашимиз мумкин. Акс ҳолда, орзулар саробга айланади», - деди Юрген Клопп «Саутгемптон»дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг.
«Ливерпуль» ЕЧЛга йўлланма берувчи ўринга даъвогарлик қилаётган эканми, демак, мерсисайдликлардан юқорироқда турган жамоаларда ҳам имконият бор. Дарвоқе, «Челси»ни ҳам ёддан чиқармаймиз - сўнгги 5та ўйин натижаларига қараб баҳо берсак, «кўклар» фақат етакчи «Лестер»дан ортда боришмоқда.
Ҳозирда 4-ўринга нақ 7та жамоа даъвогар: «Манчестер Сити», «Вест Хэм», «Манчестер Юнайтед», «Саутгемптон», «Сток», «Ливерпуль», «Челси». Албатта, бу ерда «Саутгемптон» ва «Сток»нинг ҳам тилга олиниши бироз ғалатироқ туюлиши мумкиндир. Аммо мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, уларни рўйхатдан ўчирмаслик мақсадга мувофиқ.
Ҳозирги ҳолат
Англияда бу каби нарсаларни «хонадаги фил» деб аташга ўрганишган (сезмаслик мумкин бўлмаган яққол ҳолат), бироқ жадвалга назар ташламай бўлмайди:
Бу ўринда динамикага баҳо бериш ҳам зиён қилмайди:
«Вест Хэм» ҳозирги формасини сақлаб қолса бўлгани. Агар ушбу жамоанинг рақобатчиларидан бирортаси қаҳрамонларча юриш қилиб, якунда 4-ўринга чиқишни уддаламаса, албатта. «Сток»нинг формаси эса янада яхшироқ, аммо уларнинг ҳолати бироз мураккаброқ.
Устунликка эга жамоа: «Вест Хэм»
Кузатишга арзийдиган жамоа: «Сток»
Тақвим
Энг оддий йўлдан борамиз. Ўйинларни 4та тоифага ажратамиз: Ч - чемпионликка даъвогарлар билан кечадиган ўйинлар (4 очко), Д - 4-ўринга даъвогарларнинг ўзаро ўйинлари (3 очко), А - аутсайдерлар билан ўйинлар (2 очко), М - мотивациясиз рақиблар (11-16-поғоналарни эгаллаб турганлар)га қарши баҳслар (1 очко). Сафар ўйинларини уй учрашувларига нисбатан бир ярим баравар мураккаброқ, деб ҳисоблаймиз.
Дарҳол кўзга ташланадиган жиҳатлар:
1. Балки барибир, «Сток» ва «Саутгемптон»ни рўйхатдан чиқариб ташлаган маъқулдир?
2. Тақвим бўйича «Ливерпул»нинг ҳолати бошқа рақобатчилариникига нисбатан бироз яхшироқ. Мерсисайдликларнинг ҳозирги формасини инобатга олсак («Сент-Мэрис»даги парокандаликдан кейин ҳам сифатли ўйин намойиш этишди, «МЮ»га қарши кечган баҳслар эса юқори даражада ўтказилди), уларни мазкур пойганинг етакчиси ҳисоблаш ҳам мумкин эди. Аммо бунга тўсқинлик қиладиган омил бор.
3. Яқингача «Сити» 4-ўрин учун курашда фаворит ҳисобланарди. Улардан фақат диққатни жамлаб, барқарор ўйин намойиш қилиш талаб этиларди, холос. Вазият ўзгарди - бундай ҳолат ва график бор экан, мураккаблик кафолатланади.
4. Асосий даъвогарлар учлигида энг оддий ўйинлар жадвали «МЮ»га тегишли.
Устунликка эга жамоа: «Ливерпуль»
Кузатишга арзийдиган жамоа: «Манчестер Юнайтед»
Ўйин даражаси
Ўйин сифатини баҳолаш учун кутилаётган голлар тизимидан фойдаланамиз. Эслатиб ўтамиз, хG (кутилаётган голлар) ташкил этилган ва бой берилган имкониятлар сифатидаги фарқни баҳолайди. Соддалаштиришдан сўнг очколар қуйидагича тақсимланади: 1. Жамоа рақибга қараганда, кўпроқ (0.6}xG) вазият яратди (шартли равишда «xG бўйича ғалабалар» деб атаймиз); 2. Жамоалар ўртасидаги фарқ 0.6 xGдан кам бўлса (дуранглар); 3. Рақиб кўпроқ (0.6}xG) вазият яратди (мағлубият).
Тизим мукаммал эмас, аммо ўйин даражасини реал кўрсаткичларга қараганда яхшироқ белгилайди. Натижалар бевосита голларга боғлиқ, голлар эса ҳадеганда учрайвермайди. Статистик нуқсонларнинг олдини олиш мақсадида ўйинларда кўпроқ зарбалар берилади (кўп учрайдиган ҳолат). Биз эса барча зарбаларнинг сифатига қараб мўлжални оламиз. Натижада, керакли жамоаларнинг жадвали қуйидагича кўринишга эга бўлади:
Бу борада рақобатчиларидан яққол ўзиб кетган «Сити» мазкур тизимда соврин учун курашаётган жамоаларга нисбатан яқинроқ. «Ливерпуль» эса, тақвимдан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, керакли пайтда «ўқ узиш»ни уддалайдигандек кўринмоқда. Аммо бу жамоанинг «Ливерпуль» эканлигини унутмаслик даркор. Аксарият ҳолларда соядаги фаворит сифатида кўриниш бераётган «Вест Хэм»нинг имкониятлари эса бироз пастроқ баҳоланмоқда.
Устунликка эга жамоа: «Манчестер Сити»
Кузатишга арзийдиган жамоа: «Ливерпуль»
Тарих жозибаси
Яхши инсоннинг вазифасини бажариши («Сити» ва Пеллегрини), Жозенинг хайрлашув совғаси («МЮ» ва ван Гал), янги стадиондаги эртакнамо дебют («Вест Хэм»), юқори кўрсаткичлар ва ажойиб ўсиш учун мукофот («Саутгемптон»), Лео Месси ва «Британия Стэдиум»даги ёмғирли оқшом ўртасидаги қисқа масофа («Сток Сити»), танқидчиларнинг фикрини ўзгартириш мақсадида таклиф этилиб, буни уддалаган мураббий («Ливерпуль» ва Клопп), тубсиз жарликдан шиддат билан юқорига интилиш («Челси»).
Танлов учун ажойиб имконият. Чунки ҳозирда андердогларни қўллаб-қувватлаш урфга кирган: «Вест Хэм» мавсумолди ҳолатига кўра, «Челси» эса ҳозирги вазиятга биноан андердог ҳисобланишади.
Устунликка эга жамоа: «Вест Хэм»
Кузатишга арзийдиган жамоа: «Челси»
Клубнинг нуфузи
Жорий мавсум бизга ажойиб ранг-барангликни туҳфа этишидан аввал АПЛда маошлар ведомости ва турнир жадвалидаги сўнгги ўринлар борасида давомийлик кузатилганди - эффект бошқа лигаларга нисбатан сезиларлироқ кўринди. Имкониятларни баҳолаш чоғида буни ҳам инобатга оламиз. Нуфузлилик тушунчасига сўнгги йиллардаги барқарорлик, таркиб|бош мураббий тажрибаси ва бошқа омилларни ҳам қўшамиз. Шу тариқа Манчестер жамоаларининг нисбатан устунроқ эканликлари кўзга ташланади.
Устунликка эга жамоа: «Манчестер Сити»
Кузатишга арзийдиган жамоа: «МЮ»
Проекциянинг муқобил талқини. Яққол кўзга ташланадиган муҳим жиҳатлар (айниқса, ўйин сифатидаги устунлик) шуни кўрсатмоқдаки, «шаҳарликлар»да барибир, имконият юқорироқдек. Аммо улар учун тақвим бироз хавотир туғдириши ҳам мумкин. Бу эса, финишга бир тур қолганда ўтказиладиган «Вест Хэм»-«МЮ» қарама-қаршилигини мавсумнинг энг эсда қоларли воқеаларидан бирига айлантириши мумкин.
Манба: Sports.ru,
Ў.УМАРОВ тайёрлади