Журналистик тадқиқотлар халқаро консорциуми "Mossack Fonseca" юридик фирмаси ҳақида маълумот тақдим қилди. Бу ташкилот ўз мижозларига офшор компаниялар ташкил қилишда ёрдам беради.
Олиб борилган тадқиқот бир йилга чўзилди. Журналистлар ушбу ташкилот архивидаги 11 миллионта ҳужжатни ўрганиб чиқишди. "Mossack Fonseca" фирмаси 40 йилдан фаолият олиб бормоқда ва шу пайтгача унга нисбатан айбловлар илгари сурилмаган.
"Mossack Fonseca" ҳужжатлари шуни кўрсатганки, бу фирма футбол оламида 20 нафардан ортиқ машҳур шахслар билан ҳам ҳамкорлик қилган. Улар орасида «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг ҳозирда фаолият олиб бораётган ва собиқ футболчилари бор. Жумладан, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг отаси Хорхенинг Панамада рўйхатдан ўтган "Mega Star Enterprises" офшор компанияси борлиги аниқланган.
Ушбу фирма ҳақида "Mossack Fonseca ҳужжатларида илк марта 2013 йилнинг 13 июнь куни тилган олинган. Айнан ўша пайтда Испания прокуратураси Месси ва унинг отасига нисбатан айбловни илгари сурганди.
Бундан ташқари, ҳужжатларда жаҳоннинг 20дан ортиқ клублари хўжайинларига тегишли офшор ташкилотлар аниқланган. Улар орасида «Интер» ва «Бока Хуниорс» клублари хўжайинлари ҳам бор.
Ҳужжатларда Бразилия, Уругвай, Буюк Британия, Туркии, Сербия, Голландия, Швеция ва бошқа мамлакатлар футболчилари тилга олинган. Ўйинчилар ўз қиёфаси ҳуқуқининг сотилиши ва рекламанинг бошқа турларидан тушган даромадларни сақлаш учун офшор компаниялар ташкил қилишда "Mossack Fonseca" хизматларидан фойдаланган. Жумладан, ҳужжатларда Леонардо Ульоа, Иван Саморано ва Габриэль Хайнценинг номлари қайд этилгани аниқланган. Улар маблағни офшор компанияларда сақлаш орқали солиқдан қочишга ҳаракат қилишган.