Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Хаби Алонсо АПЛ клубини қабул қилиб олиши мумкин

Баҳо:
+-1 | -

Германиянинг "Байер" ва Мадриднинг "Реал" клублари собиқ устози Хаби Алонсо Англия Премьер-лигасида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис хизматига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Шпорлар" жорий мавсумда ёмон натижалар қайд этаётган Томас Франк ўрнига Алонсони номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо шу ҳафта бошида "Реал" бошқарувидан истеъфога чиқарилган эди.

Англия Премьер-лигасининг 22-туридан кейин "Тоттенхэм" 27 очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:09, 18.01.2026.
Ўқилди: 8289 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик