Франциянинг ПСЖ жамоаси «Барселона» ҳужумчиси Неймарга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида машҳур L'Equipe нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Франция чемпиони бразилиялик футболчини мавсум якунида сотиб олишни режалаштирган. Неймарнинг агенти Вагнер Рибейро ҳам парижликлар мижозига қизиқаётганини тасдиқлади.
ПСЖ раҳбарияти Неймарни жорий мавсум якунига Парижни тарк этиши кутилаётган Златан Ибрагимовичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аввалроқ 24 ёшли футболчига «Реал» ҳам қизиқаётганди.