Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Хосе Мария Мендез:«Яхшиямки, бу мағлубият «плей-офф»да бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Мамлакат чемпионатининг 4-тур учрашувларидан сўнг миллий терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендездан ҳам интервью олдик. Испаниялик мутахассис бир вақтнинг ўзида «Ардус» клубига ҳам устозлик қиляпти.

- «Олмалиқ»дан қабул қилинган мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Ғалаба ва мағлубият ҳамиша ёнма-ён юради. Яхшиямки, бу мағлубият «плей-офф»да бўлмади. Акс ҳолда, бу «Ардус»га қимматга тушарди. Ўйин таҳлил қилинади. Хатолар устида ишланади. «Олмалиқ»ни эса ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бугун йигитлар юзага келтирилган вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг дарвозани ишғол қилиш учун имкониятларимиз етарлича бўлди. Лекин сўнгги зарбаларни бериш ва ҳужумни чиройли тарзда якунлаш учун совуққонлик етишмади. Аламлиси, ўтган йилги илк тур учрашувида «Олмалиқ»қа 0:3 ҳисобида ютқазгандик. Ўн саккизта ўйиндаги ҳар икки мағлубият айнан шу клубдан қабул қилинган. Улар ҳам икки бор мағлубият аламини тотиб кўришган. Биздан фарқли равишда «Олмалиқ» мағлубиятларини «Дўстлик» ва «Нафис» жамоаларидан қабул қилган. Олдинда «плей-офф» босқич ўйинлари бор. Вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қиламиз. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланади.

- Терма жамоа бош мураббийи сифатида бошқа ўйинларни ҳам кузатиб боряпсизми?

- Албатта. Мени хурсанд қилаётгани, клублар таркибида ёш иқтидорли футзалчилар кўзга ташланяпти. Уларни кўз остимга олиб қўйдим. Терма жамоа йиғинларига бу футзалчиларни чақириб борамиз.

- «Олмалиқ» бош мураббийи клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига терма жамоа футзалчиларини ҳам жалб этиш истагида эканлигини маълум қилди. Бу ҳолатга қандай муносабат билдирасиз?

- Ушбу масалани ассоциация раҳбарияти ҳал қилади. Шахсан мен учун терма жамоага номзод футзалчиларнинг ўйнагани маъқул. Чунки, бу Осиё чемпионати. Қолаверса, клублар таркибида легионер ўйинчилар ҳам бўлади. Бу уларга яхшигина ўйин амалиёти бўлиб хизмат қилади. Мазкур масалани биргаликда маслаҳатлашгач, ҳал қиламиз.

- Японияга сафар олдидан Тошкентда йиғин ташкил этиладими?

- Албатта. Қисқа муддатли йиғин бўлса ҳам ўтказамиз. Режага кўра, 21 апрель куни Японияга жўнаб кетамиз. Камида тўрт кун давомида Тошкентда йиғин ташкил этилади.

- Ушбу йиғинга чақириладиган футзалчилар рўйхати маълумми?

- Деярли маълум. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Ўн саккиз нафар футзалчини йиғинга таклиф қиламиз. Шулардан 14 нафари терма жамоа сафида Японияга йўл олади. Бўлажак йиғин ва унинг доирасида ўтказиладиган ўйинлар биз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Япония сафари жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:31, 04.04.2016.
Ўқилди: 5403 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.