Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Легионерларимиз ҳақидаги навбатдаги ҳисобот

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунларидан кейин Осиё ва Европада миллий чемпионатлар ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинида иштирок этган айрим легионерларимиз ўз клубларига қайтиб, майдонга ҳам тушдилар, фақат Сардор Рашидов Қатарга кетмади. Боиси....

САРДОР ЮРТИМИЗДА ҚОЛДИ

Боиси, «Ал-Жаиш»нинг Осиё Чемпионлар Ллигаси 5-тури доирасида «Насаф»га қарши кечадиган ўйин учун Қаршига келиши аниқ эди. Хуллас, Сардор Дохага учиб, чемпионатнинг навбатдаги турида майдонга тушиб, яна ортга қайтишдан кўра, шу ерда ОЧЛ ўйинига тайёргарлик кўришни маъқул топди. Тўғрироғи, унинг клуби шундай қарорга келди. Чунончи, Сардор Қаршида бўладиган ўйин олдидан ўз клуби мутасаддиларига ёрдам ҳам берди. «Жаиш» делегацияси Қаршига 3 апрель куни келган бўлса, ташкилий ишлар билан шуғулланувчи масъуллар бир кун аввал шу ерда ҳозир бўлишганди. «Ал-Жаиш»нинг ўйинига келсак, жамоа Юлдузлар лигаси 24-турида  «Қатар»ни қабул қилди. Унда рақиблар муроса йўлини танлашди - 1:1. Натижада духайлликлар 3-ўринга тушиб қолишди.

 

ЭНДИ ТУРСУНОВ - РАШИДОВ ТЎҚНАШУВИ

 Санжар Турсуновнинг клуби - «Умм Салал» эса бу турда «Ал-Араби»га қарши баҳс олиб борди ва сафарда ўйнаганига қарамай, 1:0 ҳисобида зафар қучди. 3 очко тақдирини ҳал этган ягона гол Мунир ал Ҳамдавий ҳисобига ёзилди. «Умм Салал» ушбу ғалаба орқали мусобақа жадвалида 5-ўринни сақлаб қолди. Миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва 86 дақиқа ўйнади. Хуллас, Санжар финал ҳуштаги янграшига оз вақт қолганида ўз ўрнини захира вакили Одил ал Сулаймонийга бўшатиб берди. «Салал» навбатдаги учрашувини Сардор Рашидов жамоа­сига қарши ўтказади. Мазкур баҳс 10 апрель кунига белгиланган. 

 

 GULF CUP ФИНАЛИДА омадсизлик

Таркибида Азиз Ҳайдаров тўп сураётган «Ал-Шабаб» клуби Arabian Gulf Cup турнири финалида «Ал-Ваҳда» билан орани очиқ қилди. Аслида дубайликлар мусобақа ярим финалида «Ал-Аҳли»га ютқазиб қўйишганди. Бироқ маълум бўлишича, «Аҳли» сафида трансфери ноқонуний бўлган футболчи ўйнагани аниқланган. Шу боис, «Шабаб»га ҳал қилувчи учрашувда майдонга тушиш ҳуқуқи берилди. Аммо Азиз Ҳайдаров жамоадошлари бу имкониятдан фойдаланолмадилар. Яъни финални бой бердилар.  Ўйинда урилган ягона гол «Ал-Ваҳда»га Gulf Cup кубогини тақдим этди. Азиз учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди.

 ЖАНГОВАР ДУРАНГ

Хитой супер-лигасида 3-тур учрашувлари ортда қолди. Унинг доирасида «Тианжин Теда»га қарши ўйнаган «Чанчун Ятай» жамоаси  голлар шоусига муносиб ҳисса қўшди. Айтиш жоиз, Анзур Исмоилов клуби 4:4 ҳисоби билан чемпионатда илк очкосини қўлга киритди. Миллий жамоамиз ҳимоячиси ўйинни биринчи дақиқадан майдонда бошлади ва 56 дақиқа тўп сурди. Футболчимиз учрашувда сариқ карточка олишга ҳам улгурди. 

------------------------------------------------

Одил Аҳмедов «(Краснодар»)

Россия премьер-лигаси. 22-тур. «Динамо» - «Краснодар» (4 апрель)

Ўйнади:

Жами ўйинлари сони: 20та

Голлари сони: 2та

------------------------------------------------

Виталий Денисов («Локомотив»)

Россия премьер-лигаси. 22-тур. «Локомотив» - «Рубин»-1:0

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 21та

------------------------------------------------

Сардор Рашидов («Ал-Жаиш»)

Қатар Юлдузлар лигаси. 24-тур. «Ал-Жаиш» - «Қатар»-1:1

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 21та

Голлар сони: 9та

------------------------------------------------

Санжар Турсунов («Умм Салал»)

Қатар Юлдузлар лигаси. 24-тур. «Ал-Араби» - «Умм Салал»-0:1

Ўйнади: 86 дақиқа алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 9та

------------------------------------------------

Фозил Мусаев («Сепаҳон»)

Эрон про-лигаси. 24-тур. «Сепаҳон» - «Малаван»-2:2

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 24та

Голлар сони: 2та

------------------------------------------------

Александр Лобанов («Персеполис»)

Эрон про-лигаси. 24-тур. «Персеполис» - «Сиёҳ Жамегон»-3:2

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 4та

Ҳусниддин Ғофуров («Явор»)

Сербия супер-лигаси. 28-тур. «Младость» - «Явор»-1:1

Ўйнади: 75дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 27та

Голлари сони: 4та

------------------------------------------------

Александр Гейнрих («Ордабаси»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 3-тур. «Жетису» - «Ордабаси»-1:2

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 1та

------------------------------------------------

Бобур Давлатов («Актобе»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 3-тур. «Астана» - «Актобе»-1:0

Ўйнади: 5 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 3та

Голлари сони: 1та

------------------------------------------------

Анзур Исмоилов («Чанчун Ятай»)

Хитой супер-лигаси. 3-тур. «Чанчун Ятай» - «Тианжин Теда»-4:4

Ўйнади: 56 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 3та

------------------------------------------------

Егор Кримец («Пекин Гуоан»)

Хитой супер-лигаси. 3-тур. «Янбиен Фунде» - «Пекин Гуоан»-1:0

Ўйнади: 1 дақиқа, захирадан тушди

Жами ўйинлари сони: 2та

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:06, 05.04.2016.
Ўқилди: 4081 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.