"Челси" клуби ёзда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
Daily Mail хабарига кўра, лондонликларнинг бўлғуси бош мураббийи Антонио Конте Эдинсон Кавани ("ПСЖ"), Гонсало Игуаин("Наполи") ва Ромелу Лукаку ("Эвертон") номзодларини кўриб чиқмоқда.
Аммо бу ўйинчиларни "Стэмфорд Бридж"га олиб келиш осон кечмаслиги тахмин қилинмоқда, чунки "кўклар" кейинги мавсумда чемпионлар лигасида қатнашмасликлари мумкин.
Бундан ташқари Контенинг эътибори "Рома" ҳимоячиси Антонио Рюдигерга ҳам қаратилган.