“Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ёзда бошқа клуб сафига ўтиб кетиши мумкин. Бу ҳақида Mirror нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, “Қироллик клуби” 24 ёшли футболчини келаётган трансфер мавсумда сотиб, унинг сотувидан камида 60 млн фунт фойда кўрмоқчи. Колумбиялик футболчига “МЮ” ва “Челси” клублари даъвогарлик қилмоқда.