Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Нўъмон Ҳасанов: "Ғалаба қозонишга уринамиз"

Баҳо:
+ | -

"Тракторсозий" - "Пахтакор" учрашувидан олдин бош мураббий Нўъмон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Нўъмон ҲАСАНОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Эртага бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Ўйиннинг қандай аҳамиятга эгалигини биламиз. Рақибни яхши ўргандик, биринчи баҳс бу жамоа тўғрисида кўп маълумот берди. "Тракторсозий" етарли даражада кучли ва яхши ижрочиларга эга. Футболчилик пайтимда Али Дайи каби эронлик машҳур ўйинчиларга қарши ўйнаганман ва уларнинг жисмоний тарафдан қанчалик кучли эканини биламан. Лекин бу жамоамизга яхши ўйин кўрсатишга халал бермайди.

Жамоамизда ёшлар кўп, лекин бу турнирда қатнашиш борасида катта тажрибага эгамиз. Кейинги босқичга чиқиш учун бизга очколар зарур. Ҳозир барчада имконият бор. Биз бу ерга ғалаба учун келдик ва имкониятдан фойдаланишга интиламиз.

Жамшид БОЛТАБОЕВ ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси): - Мураббийнинг гапига қўшиламан. Ғалаба эришиш мақсадида келдик. Ўсмирлар терма жамоаси сафида Эронга қарши ўйнаганман ва Эронда Осиё чемпионатида зафар қучганмиз. Ўз ўйинимизни намойиш қилиб, ғалаба қозонишга уринамиз. Жамоада яхши муҳит ҳукм сурмоқда. Ютуқ учун боримизни берамиз.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 02:58, 06.04.2016.
Ўқилди: 3311 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4098]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4063]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3453]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3429]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3173]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2404]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2168]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2142]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2002]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1969]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик