Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Кун сенсацияси: «Бўрилар» «Реал»ни қаттиқ яралашди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг дастлабки кичик сенсацияси юз берди. Чорак финалнинг энг кучсиз жамоаси дея эътироф этилган "Вольфсбург"га тушган "Реал" дастлабки ўйинда мағлубиятга учради.

Тўрт кун аввал бўлиб ўтган "эл-класико"дан кейин мадридликлар руҳий ва эмоционал жиҳатдан ЕЧЛ баҳсига тайёр бўлишмади. Жамоада ғалабага бўлган кучли чанқоқ кузатилмади. Германия чемпионатида 8-ўриинда бораётган "Вольфсбург"да эса бу йўналишда бутунлай тескариси эди. Ахир ҳар куни ҳам стадионингга "Реал" келавермайди. Мураббий фуиболчиларни руҳан тайёрлашлари шарт эмас.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Каземиро жарима майдончаси ичида мезбон футболчисининг йиқилишига сабабчи бўлди. Ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди ва Рикардо Родригес "Реал" посбонини доғда қолдирди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб ҳисобдаги фарқ ошди. "Бўрилар" жжойиб қарши ҳужум ташкил қилишди ва Бруно Энрике ўнг қанотдан берган узатмани Максимилиан Арнольд яқин масофадан дарвозага буриб юборди.

"Реал" уйғонишга, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда Исконинг чиройли узатмасидан кейин Роналду яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо у ўткир бурчак остида зарба бериб, дарвозани ишғол қила олмади. Дарвозабон зарбани қайтарди.

"Вольсбург" деярли идеал даражада ҳимояланди ва қарши ҳужумларда яна имкониятларга эга бўлди. Ҳужумларга бошқа гол уриш насиб қилмади.

Жавоб ўйини орадан 6 кун ўтиб "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, Чорак финал, дастлабки ўйин
Вольфсбург Германия – Реал Мадрид Испания 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 18, пенальти Родригес, 2:0 – 25 Арнольд.
Вольфсбург – Бенальо, Виейринья, Налдо, Данте, Родригес, Гилавоги, Луис Густаво, Бруно Энрике (Треш, 80), Арнольд, Дракслер (Шефер, 90), Шюррле (Крузе, 85).
Реал Мадрид – Навас, Данило, Пепе, Рамос, Марсело, Модрич (Иско, 64), Каземиро, Кроос (Хамес, 85), Бэйл, Бензема (Хесе, 41), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Виейринья (19), Бенальо (50), Луис Густаво (61), Бэйл (69), Арнольд (69).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:10, 07.04.2016.
Ўқилди: 10175 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.