Кириш Регистрация

Бугун Европа лигасида «Эл Клоппико»

Баҳо:
+ | -

Кеча ЕЧЛ бир-биридан қизиқарли ва кутилмаган натижаларни тақдим этди. Нафақат куннинг, балки турнирнинг сенсацион натижасини қайд этди. Яъни, “Вольфсбург” ўз майдонида “Реал”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. ПСЖ эса Парижда “Манчестер Сити” билан жангавор дуранг қайд этди -2:2.

Бугун эса Европа лигасида ҳам бир қатор диққатга сазовор учрашувлар бўлиб ўтади. Энг йирик тўқнашув эса Дортмундда ўтиши кутилмоқда. Унда “Боруссия Д” – “Ливерпуль” билан баҳс олиб боради. Яна ҳам тушунарлироқ айтадиган бўлсак, мухлислар “Эл Клоппико”нинг гувоҳига айланишади. Қолаверса, “Атлетик” – “Севилья”, “Вильярреал” – “Спарта” ва “Брага” – “Шахтер” томошабинларни бефарқ қолдирмайди.

Лекин Германияда бўладиган ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Унда Юрген Клопп ўзининг собиқ, жонажон ва қадрли жамоасига қарши. “Боруссия Д”да ҳам шундай ҳолат. Улар ўзлари учун “отаси”дек бўлиб қолган инсоннинг тактикаларига қарши майдонга чиқишади.

Бугун Томас Тухель Клопп тузган жамоани қанчалик ўзлаштира олди. Ёки Юрген Клопп “Ливерпул”га ўз услубини олиб кира олдими? Шунга ўхшаш саволларга жавобни Тошкент вақти билан 00:05да бошланадиган беллашувдан кейин билиб оламиз.

Бугун шунингдек, юқорида айтиб ўтганимиздек қуйидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтади:

“Атлетик” – “Севилья”
“Вильярреал” – “Спарта”
“Брага” – “Шахтер”

Барча ўйинлар Тошкент вақти билан 00:05да старт олади. Демак, бугун ҳам сиз-у бизни яна шиддатли беллашувлар кутиб турибди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:26, 07.04.2016.
Ўқилди: 4747 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.