Трансфер ҳуқуқи "Милан"га тегишли бўлган ва ҳозрида ижара асосида "Атлетико" тўп сураётган Фернандо Торрес ёзда эркин агентга айланади. Мадридликлар устози Диего Симеоне унинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги борасида яқин вақт ичида бир қарорга келади.
– Торрес ўз ишини ажойиб тарзда бажармоқда. У Испания чемпионати навбатдаги турида "Эспаньол"га қарши баҳсда майдонга тушади. Яқин икки кун ичида у билан юзма-юз гаплашиб, ўз қароримни айтаман, – дейди Симеоне.
Торрес бу мавсум "Атлетико" сафида барча турнирларда 34 учрашувда майдонга тушиб, 7 голга муаллифлик қилган.