"Ювентус"нинг собиқ скаути Жанни ди Марционинг айтишича, Криштиану Роналду 2002 йилда "Ювентус" клубига ўтиши мумкин бўлган.
"Спортинг"нинг "Белененсеш" билан учрашувидан сўнг Роналду бўйича ҳисобот тайёрладим, кейин Криштиану ва унинг онаси билан гаплашдим. ртаси куни улар Туринга келишди. Роналду тиббий кўрикдан ўтди. Аммо натижада ҳеч нарса рўй бермади.
"Спортинг" билан трансфер келишуви Марсело Саласнинг "Реал"га ўтишини ҳам ўз ичига олган эди, аммо чилилик футболчи Португалияга боришни хоҳламади ва келишувни бузди", - эслайди Ди Марцио.