Загребнинг "Динамо" клуби яримҳимоячиси Йосип Брекало "Арсенал" қизиқишлари доирасига тушган, дея хабар беради The Mirror.
Хабарга кўра "канонирлар" устози Арсен Венгернинг ёрдамчиси Жиль Гриманди 17 ёшли футболчини шахсан кузатган.
Брекалога, шунингдек, "Боруссия" Д, "Бавария" ва "ПСЖ" клублари қизиқишмоқда.