Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Ким нимага даъвогар?

Баҳо:
+ | -

Мана, миллий жамоаларнинг ўйинлари сабаб, қисқа танаффус олган миллий чемпионатларда ҳал қилувчи палла бошланди. Буёғига ҳар бир очконинг қадри олтинга тенг, айниқса, еврокубоклар йўлланмаси ёки лигада «жон» сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган клублар учун. Қуйида «СЭ» маълумотлари асосида Европанинг кучли 5та биринчилигига назар солиб, қайси иштирокчилар нимага даъво қилишаётганини алоҳида кўриб чиқамиз.

ИСПАНИЯ

Чемпионлик учун даъвогарлар: «Барселона», «Атлетико», «Реал»

Мадрид клублари футболчилари олтин медаль тақдири ҳали ҳал этилмаганини айтишдан чарчамаяптилар, бироқ факт шуки, каталонияликлар ва уларнинг таъқибчилари  ўртасидаги очколар фарқи ҳамон («Эль-класико» натижасидан кейин ҳам) катта. Боз устига, тақвим «Барселона» учун анча енгил. Дейлик, Луис Энрике жамоаси охирги 7та турда асосан айни пайт турнир жадвалининг 10-поғонасидан пастда бораётган клубларга қарши тўп суради.

Чемпионлар Лигасига даъвогарлар: «Барселона», «Атлетико», «Реал», «Вильярреал», «Сельта», «Севилья», «Атлетик»

Европа клуб футболининг асосий турнирига йўл очувчи 4та чиптадан 3таси чемпионлик учун курашаётган клублар томонидан «брон» қилинган, ҳисоб. Демак, қолган биттагина йўлланмага нақ 4та иштирокчи кўз олайтирмоқда. Шунинг баробарида «Вильярреал», «Севилья» ва «Атлетик» жамоалари ЧЛга иккинчи йўл орқали чиқишдан ҳам умидворлар - улар ЕЛда ғолиблик учун курашни давом эттиришяпти.

Европа Лигасига даъвогарлар: «Вильярреал», «Сельта», «Севилья», «Атлетик», «Малага», «Эйбар»

Испания примероси учун Европанинг кенжа турниридан 3та жой ажратилган. Лекин «Севилья»нинг мамлакат кубоги финалига чиққани ва энди соврин учун «Барселона» билан ўйнашини унутмаслик лозим. Хуллас, бу клуб чемпионат орқали ЧЛ ёки ЕЛга йўл ололмаган тақдирда миллий кубок соҳиби сифатида евроаренага чиқиши ҳам мумкин. Хуллас, андалусияликлар финални бой беришса ёки примерода 4-ўринни эгаллай олишмасагина еврокубок чипталари тақдири тўлиқ чемпионатда ҳал қилинади. Умуман, оддий айтганда, Ла-лигада кучли тўртликка кириш курашида енгилган трионинг ЕЛ ўтиши эҳтимоли анча баланд.

Лигадан тушиб кетишга «даъвогарлар»: «Лас-Пальмас», «Райо Вальекано», «Гранада», «Хетафе», «Спортинг», «Леванте»

Аслида ўзини хотиржам сезмаётган клублар сони анча кўп - турнир жадвалининг бутун иккинчи ярмидагилар. Лекин айнан шу олтилик имконияти ҳаминқадар. Умуман, Испанияда ҳар доим элитада қолиш учун кураш сўнгги турга қадар давом этади. Бугунги манзарага қараб тахмин қилсак, жорий мавсум ҳам худди шундай бўлади, чоғи.

Кубок финали: «Барселона» - «Севилья» (22 май)

Унаи Эмери «Барселона»ни енгишни ўрганиб олган, шундай экан, кўпчилик айтаётганидек, кубок тақдири унчалик ойдин эмас. Ушбу жамоалар финалда Европа суперкубоги учун кечган ўйиндаги каби голлар фестивалини уюштиришса, бунга ҳеч ким қарши чиқмайди.

 

ГЕРМАНИЯ

Чемпионлик учун даъвогарлар: «Бавария», «Боруссия» Д.

Дортмунд суперклуби жорий мавсум авансаҳнага қайтди ва бу ҳол кўпчиликни қувонтирди. Хусусан, «Бавария»ни ҳам. Ахир ички аренада муносиб рақобатчига дуч келишнинг халқаро майдонда фойдаси бор. Энди тахминга келсак, мюнхенликлар барибир, яққол фаворит ҳисобланишади. Мисол учун, Winline «Голливуд» ФКнинг бундеслигадаги ғалабасини 1,02 коэффициент кўринишида баҳолаяпти.

Чемпионлар Лигасига даъвогарлар: «Бавария», «Боруссия» Д., «Герта», «Шальке», «Боруссия» М., «Байер», «Майнц», «Вольфсбург»

ЧЛнинг 2та йўлланмаси қайси клубларга насиб этиши тушунарли. Яна 2тасига эса нақ 6та талабгор бор. Бу рўйхатда бундеслигадаги «Лестер» - «Герта»нинг жой олгани эътиборга молик. 2 йилча олдин элитага қайтган клубнинг аввалги мавсум пастга шўнғишига сал қолганди. «Вольфсбург» эса аксинча, ўтган мавсумга солиштирганда, сезиларли даражада пасайди. Лекин жорий ЧЛ чорак финалчиси ҳали юқори тўртликка киришдан умид узмаган.

Европа Лигасига даъвогарлар: «Герта», «Шальке», «Боруссия» М., «Байер», «Майнц», «Вольфсбург», «Вердер» (кубок орқали)

Асосий даъвогарлар ўша-ўша. «Вердер» олдида эса «Бавария»га қарши кечадиган кубок ярим финали турибди. Демак, бременликларнинг имкониятлари унча кўп эмас. Боз устига, «мусиқачилар» бундеслигада қолиш масаласини ҳам ҳал қилишлари лозим ва бу вазифа муҳимроқ.

Лигадан тушиб кетишга даъвогарлар: «Кёльн», «Ингольштадт», «Штутгарт», «Гамбург», «Дармштадт», «Вердер», «Аугсбург», «Хоффенхайм», «Айнтрахт», «Ганновер»

Германия чемпионатининг ажойиблиги шундаки, финишга атиги 6та тур қолган бир пайтда ҳам ҳар бир иштирокчи нимадандир умидвор, нимагадир реал кураш олиб боряпти. Ҳаттоки, турнир жадвалининг биринчи ярмида кетаётган «Кёльн» ҳам лигадан тушиб кетмасликни ҳали кафолатлагани йўқ.

Кубок финали: «Бавария»|«Вердер» - «Герта»|«Боруссия» Д. (21 май)

    Бир йил олдин Германия кубоги «Вольфсбург» мулкига айланган эди. Навбатдаги финал йўлида «Бавария» ўз майдонида «Вердер» қаршилигини енгишга «уриниб» кўрса, «Боруссия» меҳмонда «Герта» билан олишади. Хуллас, ҳар қандай ҳолатда ҳам кубок соҳиби янгиланади.

 

АНГЛИЯ

Чемпионликка даъвогарлар: «Лестер», «Тоттенхэм», «Арсенал»

АПЛнинг бош мукофоти учун асосий талабгорлар - «Лестер» ва «Тоттенхэм». «Арсенал» эса ҳар қадамда пойгадан четга чиқиб кетиши мумкин, лекин барибир, озгина имконияти йўқ эмас. Дейлик, Winline Арсен Венгер жамоасининг муваффақият қозониш имкониятини 6,75 коэффициент даражасида белгиламоқда.

ЧЛга даъвогарлар: «Лестер», «Тоттенхэм», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Вест Хэм», «Манчестер Юнайтед», «Саутгемптон», «Сток Сити», «Ливерпуль»

Бундан 2 ой олдин биринчи тўртлик яққол ажралиб турганди, бироқ ҳозирда ҳаттоки, «Ливерпуль» ҳам ижобий якундан умидвор. Чунончи у бошқаларга нисбатан кам ўйин ўтказган. Жорий мавсумда кузатилаётган кутилмаганликни назарда тутиб, Европа клуб футболининг асосий турнири йўлланмасига «Сток Сити» ҳам чанг солишини тахмин қилиш мумкин.

ЕЛга даъвогарлар: «Манчестер Сити», «Арсенал», «Вест Хэм», «Манчестер Юнайтед», «Саутгемптон», «Сток Сити», «Ливерпуль», «Челси», «Кристал Пэлас» (кубок орқали), «Уотфорд» (кубок орқали), «Эвертон» (кубок орқали)

Англия клублари ЕЛни тан олишмайди, гарчи бунинг аксини таъкидлашсада. Энг ёрқин мисол - «Вест Хэм». «Болғачилар»га  турнир йўлланмаси «Фэйр-плей» рейтингидаги юқори ўрин мукофоти тариқасида берилганди. Бироқ улар бундан фойдаланишмади, яъни гуруҳ босқичи стартга чиқмасданоқ курашни тўхтатишди. Айтганча, «Манчестер Сити» камида ЕЛ йўлланмасини олади - «шаҳарликлар» февралда Лига кубогини ютишганди.

Лигадан тушиб кетишга «даъвогарлар»: «Суонси», «Кристал Пэлас», «Норвич», «Сандерленд», «Ньюкасл», «Астон Вилла»

«Астон Вилла»га қийин-ов, уни энди мўъжизакор ўйин ҳам қутқаролмаса керак. Қолганлар эса финишга қадар жон олиб, жон беришса, ажабмас.

Кубок финали: «Эвертон»|«Вест Хэм»-«МЮ» - «Уотфорд»|«Кристал Пэлас» (21 май)

Ҳал қилувчи баҳс иштирокчилари аниқ эмас. Ярим финалда «Эвертон»га ким рақиблик қилишини «Вест Хэм» ва «Манчестер Юнайтед» клублари  такрорий ўйинда ўзаро қал этишади. Иккинчи ярим финалда эса «Уотфорд» ва «Кристал Пэлас» қарама-қаршилиги кузатилади.

 

ИТАЛИЯ

Чемпионликка даъвогарлар: «Ювентус», «Наполи»

ЧЛга даъвогарлар: «Ювентус», «Наполи», «Рома», «Фиорентина», «Интер», «Милан»

ЕЛга даъвогарлар: «Рома», «Фиорентина», «Интер», «Милан», «Сассуоло», «Лацио»

Лигадан тушиб кетишга «даъвогарлар»: «Женоа», «Торино», «Аталанта», «Сампдория», «Удинезе», «Карпи», «Палермо», «Фрозиноне», «Верона»

Кубок финали: «Милан» - «Ювентус» (21 май)

 

ФРАНЦИЯ

Чемпион: «ПСЖ»

ЧЛга даъвогарлар: «ПСЖ» (аниқ), «Монако», «Ницца», «Лион», «Ренн», «Кан», «Сент-Этьен», «Нант», «Лилль»

ЕЛга даъвогарлар: «Монако», «Ницца», «Лион», «Ренн», «Кан», «Сент-Этьен», «Нант», «Лилль», «Анже», «Лорьян» (кубок орқали), «Марсель» (кубок орқали), «Сошо», Д-2 (кубок орқали)

Лигадан тушиб кетишга «даъвогарлар»: «Генгам», «Монпелье», «Реймс», «Газелек», «Тулуза», «Труа»

Лига кубоги финали: «Лилль» - «ПСЖ» (23 апрель)

Кубок финали: «ПСЖ»|«Лорьян» - «Марсель»|«Сошо» (21 май)

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:41, 10.04.2016.
Ўқилди: 4121 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.