"Фиорентина"нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Йосип Иличич "Лестер" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Лестер"нинг спорт директори Жон Радкин якшанба кунги "Эмполи" - "Фиорентина" (2:0) учрашувида 28 ёшли футболчининг ўйинини кузатган, дея хабар беради Football Italia.
Иличич Италия чемпионатининг 25 учрашувида 12 гол ва 6 голли узатма оширган.