"Ювентус" директори Жузеппе Маротта жамоа ҳужумчиси Альваро Моратанинг клубда қолгиси борлиги ҳақида маълум қилди.
Футболчининг аввалги клуби "Реал" уни сотиб олишда имтиёзга эга ва хабарларга кўра мадридликлар буни ёзда амалга оширишмоқчи. Бу ҳолда испанлар туринликлар ҳисобига 30 миллион евро тўлашлари керак.
"Ювентус"нинг мақсади Моратани бутунлай олиб қолишдир. Бу масалада кўп нарса "Реал"га боғлиқ. Чемпионлар лигасининг чорак финалида "Вольфсбург"га қарши жавоб учрашуви натижаси уларнинг қарорига катта таъсир ўтказса керак. Ҳозир бу ҳақида гапиришга рта, аммо футболчининг қарори ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мората эса сафимизда қолгиси келаётганини бир неча марта айтган", - дейди Маротта.