Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Англия ФИФАдан футбол туфайли ақли заифлик касали келиб чиқиши мумкинлиги борасида ёрдам сўради

Баҳо:
+ | -

Англия Футбол ассоциацияси (FA) ФИФАдан собиқ футболчиларнинг ақли заиф бўлиб қолишига футбол ўйини сабаб бўлиши мумкинлиги борасида тадқиқот олиб боришда ёрдам сўради.

Бундай таклиф FA тиббий бўлими бошлиғи доктор Йен Бислидан чиққан. Бисли футбол туфайли ўйинчиларнинг келгуси ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган касаллик бўйича тушунча олишни истамоқда.

«Бу жуда муҳим – футбол ўйини орқасидан инсонда ақлий заифлик юзага келиши мумкин ёки йўқлиги бўйича аниқ тушунча бўлиши керак. Одатда бундай ҳолатлар бош билан тўқнашувларда мия чайқалиши натижасида юзага келади», – дейди Бисли.

Англияда бу масала биринчи марта кўтарилаётгани йўқ. Бундан олдинроқ, 1966 йилда терма жамоа билан ЖЧда зафар қучган уч нафар футболчининг Альцгеймер хасталигига чалинганида ҳам бу масала кўтарилган. Шунингдек, терма жамоа собиқ футболчиси Жефф Эстланинг бошидан жуда кўп бора тўпдан зарба қабул қилиб олгани натижасида 2002 йилда вафот этгани ҳам масалага чуқурроқ ёндашишга сабаб бўлмоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:39, 11.04.2016.
Ўқилди: 3555 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.