Кириш Регистрация

Бугун ЕЧЛда дастлабки ярим финалчилар номи маълум бўлади

Баҳо:
+ | -

"Кўҳна қитъа"нинг энг нуфузли турнири Европа чемпионлар лигаси ўзининг қизғин палласига кириб келмоқда. Бугун ушбу турнирнинг чорак финал дастлабки жавоб учрашувлари ўтказилади ва ярим финалга йўл олувчи икки жамоа номига аниқлик киритади.

Унда ўз тарихида илк марта ярим финал остонаси йўлланмасини илк марта қўлга киритишга жуда яқин турган Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси бу мавсум чемпионликни мақсад қилган Франциянинг ПСЖ клубини қабул қилади. Бу жамоаларнинг Парижда ўтган баҳсида мухлислар кескин ва муросасиз беллашувга гувоҳ бўлишган эди ва ўша баҳс жанговар 2:2 ҳисобида якунига етган. Бу натижа инглизларни қониқтирсада, Лоран Блан шогирдлари ҳужумкор ўйин намойиш этиб, осонликка таслим бўлмасликлари табиий. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да "Этихад Стэдиум"да старт олади.

Шунингдек, сенсация бўлиши кутилаётган иккинчи учрашувда Мадриднинг "Реал" клуби Германиянинг "Вольфсбург" жамоасини "Сантяго Бернабеу" стадионида синовдан ўтказиб, биринчи ўйиндаги 2:0 ҳисобини йўққа чиқаришга ҳаракат қилишади.

ЕЧЛ-2016 1/4 финал жавоб баҳслари 12.04.2016 23:45

"Манчестер Сити" (Англия) - ПСЖ (Франция)

Биринчи баҳс: 2:2

23:45 "Реал" - "Вольфсбург"

Биринчи баҳс: 0:2

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:57, 12.04.2016.
Ўқилди: 4333 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.