"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Кевин де Брюйне ЕЧЛ чорак финалининг жавоб учрашувидан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
Де Брюйне жавоб учрашувидаги ягона гол муаллифи бўлди.
"Жуда зўр ўйнадик, ҳозир ҳис-ҳаяжонга тўлиб кетяпман. Яримфиналга ҳақли равишда йўл олдик деб ўйлайман. Энди биз учун чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳсигача бир қадам қолди ва ҳамма нарса бўлиши мумкин" - дейди Де Брюйне.