Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ЕЧЛ. «Бавария» — ярим финалда

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг тўртинчи жамоаси, кутилганидек, "Бавария" жамоаси бўлди.

"Бенфика" номдор рақибга қарши иккинчи ўйинда ҳам яхши ўйин намойиш қилди ва 2:2 ҳисобидаги дурангга эришди.

Биринчи бўлимда Элизеунинг ажойиб узатмасидан кейин жарима майдончасига кириб борган Хименес бош билан дарвозани ишғол қилди. Нойер тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Мюнхенликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштиришди. Ламнинг ўнг қанотдан берган узатмасини лиссабонликлар посбони қайтарди. Артуро Видаль жарима майдончаси ташқарисидан тўпни бўш қолган дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлимда Гвардиола шогирдлари бурчак тўпини голга айлантиришди. Гол муаллифи — Томас Мюллер. Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида Талиска ажойиб жарима зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

"Бавария" ярим финалга йўл олди, "Бенфика" эса немислар жиддий қаршилик кўрсатган жамоа сифатида қоладиган бўлди.

ЕЧЛ, Чорак финал, жавоб ўйини
Бенфика Португалия – Бавария Германия 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 27 Хименес, 1:1 – 38 Видаль, 1:2 – 52 Мюллер, 2:2 – 76 Талиска.
Бенфика – Эдерсон, Андре Алмейда, Линделеф, Жардел, Элизеу (Йович, 88), Сальвио (Талиска, 68), Фейса, Саншеш, Карсела-Гонсалес, Пицци (Гонсалу Гедеш, 58), Хименес.
Бавария – Нойер, Лам, Мартинес, Киммих, Алаба, Хаби Алонсо (Бернат, 90), Дуглас Коста, Видаль, Алькантара, Рибери (Гетце, 90), Мюллер (Левандовски, 84).
Огоҳлантиришлар: Карсела-Гонсалес (70), Мартинес (74), Андре Алмейда (90).
Биринчи ўйин: 0:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:08, 14.04.2016.
Ўқилди: 3924 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4319]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4268]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3562]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3294]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2523]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2196]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2076]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2050]

Педри Жаҳон чемпионати финалида қайси футболчига қарши ўйнашни исташини маълум қилди [1998]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик