Кеча "Атлетико" "Барселона"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ЕЧЛ мусобақасидан чиқариб юборди.
La Informacion хабарига кўра, учрашувдан сўнг стадион биноси ичида каталонияликлар ҳимоячиси Пике ва "Атлетико" устози Дигео Симеоне ўртасида зиддият юзага келган.
Пике учрашувда тўп Габининг қўлига теккан вазиятда пенальти эмас, жарима зарбаси белгиланганидан норози бўлган.
Ғазабланган Пике бу вазият боасида Симеоне билан айтишади. Кейин эса мураббийнинг матбуот анжуманидан чиқишини кутиб, баҳсни яна давом эттирган. Симеоне унга Луис Суареснинг Диего Годинга ҳужум қилиб, "Қани, менга кўрсатчи" деганини эслатган. Жанжал бошқа авж олиб кетмади.