Европа чемпионлар лигаси 1/2 финалига қуръа ташлаш маросими бугун Тошкент вақти билан 14:30да Ньон шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада ғолиб чиқиш учун "Атлетико", "Реал", "Бавария" ва "Манчестер "Сити" клублари курашни давом эттирмоқдалар.
Яримфинал жуфтликлари "кўр қуръа" асосида аниқланади. Бунда Испания клублари бир-бирларига дуч келиб қолиши мумкин. Шунингдек, Хосеп Гвардиоланинг ҳозирги (Бавария) ва бўлғуси (Манчестер Сити) жамоалари яримфиналда учрашишлари мумкин.
Қайси яримфинал ғолиби финалда расмий мезбон бўлиши ҳам қуръа йўли билан аниқланади. Финал 28 май куни Миландаги "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтади.
Соат 14:30дан бошлаб Европа лигаси яримфинали қуръа ташлаш маросими бошланади. Евролига финали 18 май куни Базель шаҳридаги "Санкт-Якоб Парк" стадионида ўтиши белгиланган.