“Челси”га тегишли “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо “Атлетико” жамоаси раҳбариятининг қизиқишлари доирасига кирган.
Мадридликлар устози Диего Симеоне ўнг қанотни кучайтирмоқчи ва Куадрадо “Атлетико”нинг ўйин услубига мос тушади, деган фикрда.
Айтиш жоизки, “Челси” ҳозирча колумбиялик вингернинг келажаги борасида бир қарорга келмаган.