Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Бунёдкор» «Олмалиқ» устидан ишончли ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 5-турида “Олмалиқ” жамоасини қабул қилди.

“Қалдирғочлар” учрашувни жуда фаол бошладилар. Хатто биринчи дақиқадаёқ Шомуродов ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ Элдор чамаси 5-6 метрлардан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Шунга қарамасдан бунёдкорчиларнинг ҳужумлари ўз кескинлигини сира ҳам йўқотмади. Натижада 13-дақиқада ўнг қанотдан Отабек Шукуров узатган тўпни Элдор Шомуродов дарвозага аниқ тўғрилаб, ҳисобни очди. 30-дақиқада Фарҳод Тожиев пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 35 ва 45+1-дақиқаларда Акмал Шораҳмедов ва Элдор Шомуродов узатган пасларни Баҳодир Насимов рақиб дарвозасига жойлаб, дубль қайд этди ва “Бунёдкор”ни яна олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошларида “Олмалиқ” вакили Дониёр Исмоилов чамаси 16 метрлардан дарвозага аниқ зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирган бўлса, бу голга Достонбек Ҳамдамов бир дақиқадан кейин супергол билан жавоб қайтарди. Якуний натижа – 4:2.

Шу тариқа, “Бунёдкор” 5та учрашувда 13 очко жамғариб тўплар фарқига кўра мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасини банд этиб турибди.

Олий лига-2016, 5-тур
“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 4:2 (3:1)
Голлар: Элдор Шомуродов 13 (1:0), Фарҳод Тожиев 30 пенальти (1:1), Баҳодир Насимов 35 (2:1), Баҳодир Насимов 45+1 (3:1), Дониёр Исмоилов 56 (3:2) Достонбек Ҳамдамов 57 (4:2)
Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 62, Юрица Бульят 80, Акмал Шораҳмедов 83 – Никита Павленко 31Муҳаммад Исаев 59, Дониёр Исмоилов 66
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов (19.Забиҳилло Ўринбоев 76), 14.Баҳодир Насимов (11.Шаҳзодбек Нурматов 67), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров (7.Шакер Зуаги 74), 30.Юрица Бульят
Захира: 45.Акбар Тўраев, 16.Дилшод Аҳмадалиев, 71.Александр Алемпиевич, 77.Виктор Карпенко
“Олмалиқ”: 16.Умид Хонимқулов, 4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Евгений Гоголь (С), 7.Арслонмурод Аманов (24.Руслан Вагапов 81), 10.Фарҳод Тожиев, 11.Зоҳир Пиримов, 14.Дониёр Исмоилов, 15.Дилшод Жўраев (8.Ярослав Мартинюк 46), 17.Муҳаммад Исаев, 20.Дарко Станоевич (3.Саидкомил Акбаров 57), 27.Никита Павленко.
Захира: 35.Никита Шквирин, 19.Ислом Иномов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 28.Мурод Ражабов
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий) – 8,4; О.Жумаев (Навоий) – 8,5; Р.Нугманов (Тошкент) – 8,5; А.Эргашев (Тошкент) – 9,0
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов (Тошкент)
16 апрель. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1306 томошабин

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:33, 16.04.2016.
Ўқилди: 2723 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.