Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Асқар Толибжонов: “Иқтидорли футболчиларга алоҳида эътибор зарур”

Баҳо:
+ | -

16 апрель куни ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ташкилот вакиллари билан Андижонда бўлиб, “Андижон” клуби ҳамда вилоят футболга ихтисослашган мактаб-интернатида мураббий ва мутахассислар билан учрашди. Фурсатдан фойдаланиб, футболимиз маъсул раҳбарини суҳбатга тортдик.

-Асқар ака, ушбу учрашувлардан кўзланган мақсад ҳақида гапириб берсангиз?

-Биз Андижонга келишдан олдин Фарғона ва Наманганда бўлиб, ҳар икки вилоятнинг асосий жамоа вакиллари билан учрашдик. Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад жойларда турли ёшдаги терма жамоаларимиз аъзолари ва номзод футболчиларга бўлган эътиборни ошириш, уларнинг халқаро ўйинларга бўлган тайёргарлигида нафақат марказимиз ҳамда футбол федерациялари, балки уларни тарбиялаётган ўқув даргоҳлари ва мураббийларининг ҳам маъсулияти катта эканлиги борасида суҳбат қуришдан иборатдир. Нуфузли мусобақаларда иштирок этиши кутилаётган футболчи ва номзодлар билан жисмоний ва тарбиявий омиллар бўйича индивидуал шуғулланиш, уларнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Футболчилар турнирдан қайтганидан сўнг тикланиш жараёнида тиббиёт ходимларининг ўрни ҳақидаги масалаларга алоҳида тўҳталиб ўтдик. Мураббийлар ўйинчиларни жисмоний ва амалий машғулотларда билим бериш билан биргаликда, терма жамоа сафида майдонга тушишнинг ўзига ҳос маъсулиятга эга эканлигини ёш иқтидор эгаларига жиддий тарзда етказиб, уларда ватанпарварлик руҳини ошириши ва тарбиявий ишларни маромида олиб бориши лозим.

-Дарҳақиқат, ҳар қандай футболчининг келажакда савияли спортчи бўлиб, миллий терма жамоа сафида тўп суриши учун пойдевор айнан футбол мактабларида қўйилади...

- Айнан шундай. Вилоятларимизда терма жамоа сафида ўйнашга қодир бўлган иқтидорли болаларни кўплаб топиш мумкин. Бу албатта, жойларда иш олиб бораётган мураббий ва мутахассисларнинг самарали меҳнати натижасидир. Футболчининг юқори савияда ўйин кўрсатиши ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. Миллий терма жамоада тўп суришда иқтидор билан биргаликда сараланган жамоада тўп суришга етарли даражадаги салоҳият ва билим савияси ҳам бўлиши даркор. Мураббийларимиз номзод футболчиларга ўз устида тинимсиз меҳнат қилиш орқалигина сараланганлар орасида ўз ўрнини топиб кетишларини тушунтириб боришлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Федерациямиз томонидан олий лига ва мунтазам ўтказиб бориладиган турли ёшдаги футболчилар ўртасидаги мусобақаларда номзодларни кўздан кечириб борамиз. Айни пайтда Андижонда ҳам турли ёшдаги терма жамоалар сафида ўйнаётан ва номзод сифатида кўрилаётган бир қатор футболчилар бор. Ўтказилган суҳбатлар давомида улар билан машғулотлар қай даражада олиб борилаётгани билан қизиқдик ва мутахассисларимиз тегишли маслаҳатларни беришди. Ўйлайманки, уюштирилган тадбирлар миллий терма жамоаларимиз ривожи йўлида хизмат қилади.

-Бундай учрашувлар барча вилоятларда ўтказиладими?

-Терма жамоаларда барча вилоятлардаги футболчиларнинг иштирок этиши мақсадга мувофиқ. Юқоридаги тавсиялар бўйича юртимизнинг барча вилоятлари олий ва биринчи лига жамоалари ҳамда футбол мактаби ва интернатларида суҳбатлар ўтказилишини режалаштирганмиз.

- Сизга барча мухлсларни қизиқтираётган савол билан мурожаат қилмоқчиман. Саволим, миллий терма жамоамизнинг саралаш баҳслари олдидан ўртоқлик ўйинларини ўтказиши ҳақида...

- Терма жамоалар маркази бу борада ўз режаларини ишлаб чиққан. Миллий термамиз июнь ойида иккита ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Сўнг июль ойи давомида ўқув-йиғинларига тўпланамиз. Август ойида ҳам яна битта ўртоқлик ўйини бор. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси ҳам олдиндан тайёрланган режа асосида йиғин ва ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

- Суҳбат учун ташаккур.

Элмурод ЭРМАТОВ суҳбатлашди

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:53, 17.04.2016.
Ўқилди: 4105 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.