Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Футбол телбасининг қизиқарли иқтибослари. Шайтонлардан тортиб Роналдугача

Баҳо:
+ | -

1884-1999 йилларда Англиянинг бир қатор (жумладан, «Лидс» ва «Челси») клубларида ва Уэлс терма жамоасида ўйнаган Винни Жонсни кўпчилик таниса керак. У фаолиятини тугатиб, актёрликка ўтган ва бир қатор машҳур филмларда суратга тушган. Майдонда ўзининг жанговар характери ва қўпол ўйини билан ном қозонган футболчининг қизиқарли фикрлари билан танишишингиз мумкин.

— Биринчи бўлиб кимни урганман, биласизми? Туғилаётган вақтимда онамга доялик қилган ҳамширани урганман.

— Худо футболчиларнинг оёғини нега яратган, биласизми? Мен тепишим учун.

— Мен китоб ўқишни ёқтираман. Айниқса, буюк инсонларнинг биографиясини қизиқиш билан ўқийман. Ҳозир ўзимнинг биографиямни ўқияпман. Ажойиб китоб экан.

— Айтишади-ку, агар биров сенинг чап юзингга урса, сен унинг ўнг юзини мажағлаб ташла. Ие, бунақа дейишмасди?

— Агар Криштиану бизнинг вақтимизда ўйнаганида, унга ҳали ўн ярд узоқдалигимдаёқ оғриқдан бақириб ётган бўларди.

— Мен зинҳор зўравонликни тарғиб қилмайман. Шунчаки, баъзиларнинг ўзи шундай қилишадики, менда бошқа йўл қолмайди.

— Мен ҳеч қачон футбол симуляторларини ўйнамайман. Бу менга жуда қимматга тушади. Жойстик фақат бир таймга етади, телевизор эса бир ярим таймда расво бўлади.

— Энг тез четлатиш? Менимча, пастки олтинчи тишим милки пилла бўлганда жағим шишиб кетганда тиш уздирганим бўлса керак. Дарвоқе, бу карерамдаги мен рози бўлган ягоона четлатиш бўлди.

— Ўйин пайтида бировнинг оёғини тўп билан адаштириб юбориш жуда осон. Айниқса, ўша оёқ эгасининг башараси менга ёқмай турган бўлса…

— Шу ўйин пайтида докторлар югуриб майдонга чиқиб келишади-ку, шунинг ўрнига иккита чиройли қизлар чиқса бўлмайдими? Ишонинг, бу кўпроқ музлатган бўларди.

— Ҳа, мен номунофиқ худудда улғайганман. Бироқ, ҳамма мен ўсган худуддаги ва айнан мен тўп тепган футбол майдонини мувофиқ деб биларди.

— Ўйин олдинги кўрсатмалар чоғида мураббий ҳеч қачон менга тактика ёки схемаларни тушунтирмасди. У шунчаки рақиб футболчисининг фамилиясини айтиб қўярди.

— Мен бир пайтлар қалбимни иблисга сотганман. Афсуски, шайтон ўшанда «Лидс»да менежер бўлиб ишларди.

— Мен истардимки, ҳақиқий эркаклар ниҳоят ётган жойларидан туриб, футбол майдонига қайтишса. Бу ўйинни ҳақиқий эркаклар жанггига айлантириш пайти келди. Акс ҳолда футболнинг эркаклиги қочиб кетиб, аёлга айланади.

— Менинг дўстим ва жамоадошим, келиб чиқиши нигериялик бўлган Жон Фашанга банан отишганида, мен у бананларни мухлисларга қайтариб отардим. Бу билан мен, агар Фашанни хафа қилишни исташса, аввал менга рўпара бўлишлари кераклигини уқтирардим.

— Янги «Бентли» сотволиб, оддий номерда юриш – бу нотўғри. Охиригача бориш керакда. Яхши машинага яхши номер карак., сенинг ўзингга хослигингни билдириб туриши керак. Мисол учун, менинг машинаманинг рақами 100 VJ, ўғлимнинг айтишича – 100 фоиз Винни Жонс дегани. Рафиқамники – 99 VJ

— Футбол асосациацияси мендан миннатдор бўлиши керак: трибуналардаги зўравонликни майдонга кўчирдим.

— Инсон доим ўз ўтмишини етаклаб хаёт кечиришга маҳкум.

Фурқат Юсупов тўплади

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:58, 17.04.2016.
Ўқилди: 8121 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.