"Тоттенҳэм" ҳужумчиси Гарри Кейн "Сток Сити" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) фикрларини билдирди.
"Ажойиб ўйин. "Сток Сити"ни меҳмонда мағлуб этиш жуда қийин, аммо биз ўз маҳоратимизни кўрсатдик. Чемпионлик учун курашда давом этамиз.
Тўртта гол урдик, аммо кўпроқ уришимиз ҳам мумкин эди. Бу мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Кеча "Лестер" очко йўқотди ва мен бу учрашувда тезроқ ўйнашга ошиқдим. Бир ярим кун кутишга мажбур бўлдим.
Деле Алли бир марта гол ура олмади, аммо у бугун жуда яхши ўйнади. Жамоамизнинг ҳар бир ўйинчиси бугун жуда яхши ўйнади. "Лестер"га босим ўтказишга тайёрмиз. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқа оламиз. Улар бизни беш очко ортда қолдиришмоқда. Биз фарқни қисқартира олдик. Бугунча қўлимиздан келгани шу", - дейди Кейн.