"Лацио" яримҳимоячиси Лукас Биглия "Ювентус"нинг қизиқишлари доирасига тушди.
Турин клуби Аргентина терма жамоаси хавбеки учун 20 миллион евро таклиф қилмоқда, аммо "Лацио" жамоа етакчиси учун 30 миллион евро сўрамоқда.
Томонларнинг бир тўхтамга кела олишлари тахмин қилинмоқда. Аввалроқ, ёзда "Интер" Биглия учун 25 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинган эди.